Аравонда сайлов қутисини ўғирлаганликда гумон қилинган фуқаролар қўлга олинди

Ўш вилоятининг Аравон туман Манғит қишлоғидаги мактаблардан биридан Жогорку Кенеш депутатлари сайлови учун ўрнатилган ускуналар номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган. Бу ҳақда Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.

Маълумотга кўра, 1 дона компьютер техникаси, 2 дона принтер, 1 дона электрон сайлов қутиси (АСУ қурилмаси) ва сайлов қутиси тепасида жойлашган қўшимча 1 дона сайлов бюллетенини санаш учун қоп ўғирланган.

Текширув давомида жамоат жойларига ўрнатилган видеокузатув камералари ёзувлари кўриб чиқилиб, шубҳали транспорт воситаси аниқланди.

Ўш вилояти ИИБ Жиноят қидирув бўлими ва Аравон вилоят ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фуқаролар 2002-йилда туғилган M.уулу А. ва 2001-йилда туғилган Ж.Р.лaр гумон қилинувчи сифатида ушланиб, вақтинчалик тергов изоляторига жойлаштирилди.

Ҳозирда гумонланувчиларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ