Ўшда йўлакларни тозалаш учун янги ускуналар харид қилинди

Ўш шаҳар ҳокими Женишбек Токторбоев йўл ва пиёдалар йўлакларини тозалаш техникаларининг қиш мавсумига тайёрлигини кўздан кечирди.
Бу ҳақда шаҳар ҳокимияти хабар берди.

Жорий йилда биринчи марта ҳоким ташаббуси билан шаҳар учун янги махсус техника харид қилиниб, уларнинг ишини ҳокимнинг ўзи синовдан ўтказди.

Энди Ўш шаҳрини қишда тозалаш ишларига 26 та техника жалб этилади. Бу ўтган йилга нисбатан беш баробар кўпдир.

Тўкторбоев тегишли хизматларни 1 ноябрга қадар тўлиқ тайёрлаш бўйича топшириқ берди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ