Ўш шаҳар мэрияси маълумотларига кўра, Аманбай Жунусов кўчасининг Қурмонжон дотҳо кўчасидан Алиев кўчасигача бўлган қисми асфальт ётқизиш ишлари муносабати билан вақтинча ёпилади.
Йўл таъмирлаш ишлари тугаллангач, транспорт ҳаракати қайта тикланади.
Шаҳар мэрияси ҳайдовчилардан вақтинчалик ноқулайликларни тушуниб, муқобил кўчалардан фойдаланишни сўради.