Қамчибек Колбаев жиноий фаолият орқали ноқонуний равишда бойиб, доллардаги миллиардерга айлангани айтилмоқда. Ўғрибоши Колбаевга тегишли, ҳали қурилиши тугалланмаган 720 хонадон давлат мулки сифатида қабул қилинди. Бу ҳақда Давлат мулкини бошқариш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Медер Машиев 22 ноябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди. Ушбу активлар Қамчибек ва унинг шериклари товламачилик ва босқинчилик йўли билан қўлга киритган мол-мулкни давлатга…
Батафсил...Oy: Noyabr 2023
Тўқтўғул ГЭСида сафдошини ўлдирганликда гумон қилинаётган аскар қўлга олинди
21 ноябрь куни ҳуқуқ-тартибот идоралари Тўқтўғул ГЭСини қўриқлаётганда сафдошини ўлдиришда гумон қилинаётган аскар ҳибсга олинганини маълум қилди. ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, қўлга олинган Б.У. Қоракўл шаҳридаги уйлардан бирининг томида яширинган ва музокаралардан сўнг таслим бўлишга рози бўлган. У қуролини ҳам топширган. 20 ноябрь куни Жалолобод вилоятининг Қоракўл шаҳрида Тўқтўғул ГЭСини қўриқлаётган аскар ўқдан отиб ўлдирилган эди. Марҳум 20 ёшда…
Батафсил...Фожиа акс-садоси: Сталин даврида Қирғизистонда қарийб минг нафар ўзбек қатағон қилинган
Қатағон қилинган ўзбеклар ҳақидаги маълумотларни ичига олган китоб Бишкекда нашрдан чиқди. Бишкекда, “Қирғизистонда сталинизм қатағонлари қурбони бўлган ўзбекларнинг номаълум тақдирлари ҳақида ХОТИРА КИТОБИ” дунё юзини кўрди. Қарийб икки юз эллик бетдан иборат бу китобда турли йилларда Қирғизистонда қатағон қилинган, шу пайтгача тақдири қариндошларига номаълум бўлиб келаётган 959 нафар ўзбекнинг қисмати ҳақида маълумотлар очиққа чиқарилган. ХОТИРА КИТОБИ Китоб Қирғизистон Миллий хавфсизлик…
Батафсил...Қамчибек Ташиев Қирғизистонни 2026 йилгача криминалдан тозалашга ваъда берди
2026 йилга бориб Қирғизистон криминалдан холи бўлади. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев Жогорку Кенеш (парламент) йиғилишида маълум қилди, деб ёзади 24.kg. «Криминалга қарши курашга икки йилдан бери тайёргарлик кўрдим. 2026 йилга келиб ҳамма нарса тинч бўлади, жиноят бўлмайди. Мамлакатни [божхона бошлиғининг собиқ ўринбосари] Райимбек Матраимов ҳам, [криминал авторитет] Дженго ҳам бошқармайди», — дея таъкидлади МХДҚ раҳбари.…
Батафсил...Тўқтоғул ГЭСида хизмат ўтаётган 20 ёшли аскар ўқдан вафот этди
Жалолобод вилоятининг Қоракўл шаҳрида ИИВнинг Ички аскар бўлимининг 20 ёшли аскари ўқдан вафот этди. Хабарни мазкур хизматдан тасдиқлаб, кейинчалик маълумот беришни ваъда қилишди. Turmush нашри ўз манбаларига таяниб, воқеа бугун 20 ноябрда соат 6:00 атрофида аскарлар Тўқтоғул ГЭС каскадининг автобазасига яқин жойда навбатчиликда бўлганини ёзди. Унда 21 ёшли аскар ўзи билан бирга юрган 20 ёли кичик сержантга ўқ отиб, воқеа…
Батафсил...Ўшда турғундан 220 минг сом талаб қилган жиноят оламининг икки вакили қўлга олинди
Ўш вилоятидаги Қорасув туманининг 25 ёшли турғунидан пул талаб қилган «криминалнинг жанубдаги маслаҳатчиси» билан яна бир гумондор қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ билдирди. Маълумотга кўра, жорий йилнинг сентябрь ойида жабрланувчининг уйига номаълум одамлар Mercedes Benz русумидаги машинада келиб, куч билан кимсасиз жойга олиб боришган. Гумондорлар турғунга «қарздорлигини» айтиб, тўламаса унинг ўрнига уйини ўтказиб беришини талаб қилишган. Жабрланувчи эса 220 минг…
Батафсил...Суд Селекцияда тоза сув йўқлигидан акцияга чиққан уч кишига ҳукм чиқарди
Сўқулуқ туман суди тоза сув йўқлиги сабаб Селекцияда норозилик акциясига чиқиб, милиция томонидан қўлга олинган блогер Эртай Искаковни 50 минг сом жаримага тортди. Бу ҳақда «Азаттиқ» нашри ёзди. Яна икки айбланувчи, Селекция қишлоғининг турғунлари Бакит Балбаев билан Бактибек Бекболотов 100 кунлик жамоат ишларига жалб қилинади. Уч айбланувчи «Безорилик» моддаси бўйича оқланиб, «Йўлларни ноқонуний тўсиш» моддаси бўйича айбдор деб топилди. Уларнинг…
Батафсил...Қирғизистон элчихонаси Россияда 4-қаватдан қулаб ҳалок бўлган аёл ҳақида маълумот берди
Россияда 700 мингга яқин қирғиз фуқароси истиқомат қилади ва ишлайди. Россия оммавий ахборот воситаларида Москва вилоятининг Павшино ҳарбий шаҳарчасида 4-қаватдан қулаб тушган қирғизистонлик аёл топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Деразасидан аёл тушиб кетган ўша хонадон ичида пичоқ билан жароҳатланган эркак ҳам топилган. Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси бу воқеа назоратга олинганини айтмоқда. Ҳалок бўлган 37 ёшли қирғизистонлик аёлнинг жасади яқинларига топширилган. Жароҳат олган…
Батафсил...Жалолободда чиқинди ташловчи жойдан чақалоқ топилиб, 18 ёшдаги гумондор қўлга олинди
Жалолобод шаҳрининг Спутник кичик шаҳарчасидаги чиқинди ташловчи жойдан янги туғилган бола топилди. Бу ҳақда «Клооп»га Жалолобод вилоят ИИБ билдирди. Маълумотга кўра, бола 18 ноябрь соат 08:40да топилган. Уни топиб олган турғун билан милиция ходими болани туғруқхонага олиб боришган. Текширувда унинг танаси музлаб, аҳволи оғир эканини айтишган. Бу факт Жалолобод шаҳар ички ишлар бошқармасига рўйхатга олиниб, гумондор қатори Бозорқўрғон туманининг 18…
Батафсил...Мексика орқали АҚШга кираётган ўзбекистонликлар ҳибсга олинади
Мексика орқали АҚШга кираётган ўзбекистонликларни чиқариб юбориш сиёсатига шошилинч ўзгартиришлар киритилди, деб хабар берди Қўшма Штатларнинг Ўзбекистондаги элчихонаси. 20 ноябрь куни эълон қилинган билдирувда айтилишича, эндиликда Мексикадан АҚШга ноқонуний ўтишга уринаётган Ўзбекистон фуқаролари АҚШ ичкарисига қўйиб юборилмайди, балки улар билан боғлиқ иммиграция иши ҳал қилингунига қадар ҳибсда сақланади. АҚШ Ички хавфсизлик департаменти бу борада Давлат департаментини хабардор қилган. Элчихона АҚШ…
Батафсил...Қирғизистон чечен фаоли Мовлаевни Россияга қайтармоқда
Мовлаев Россияга экстрадиция қилинса, Чеченистонда қийноққа солиниши айтмоқда. Бишкек шаҳар суди чеченистонлик Мансур Мовлаевни чегарани ноқонуний кесиб ўтганликда айбдор деб топди ва уни мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилди. Бу ҳақда унинг адвокати Бахит Автандил «Кавказ.Реалии» таҳририятига маълум қилди. Мовлаев ҳукмдан рози эмас, Чеченистонда уни Рамзан Қодировнинг одамлари қийноққа солишидан хавфсирамоқда. Адвокатнинг сўзларига кўра, ҳимоя томони суддан Мовлаевга чегарани ноқонуний кесиб…
Батафсил...Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида 500 юк машинаси тўпланиб қолди
«Оқ-Тилек – Автодорожний» назорат-ўтказиш пунктида айни пайтда 500 дан ортиқ машинадан иборат навбат юзага келган. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати хабар беришича, ўтган 24 соат ичида Қирғизистондан Қозоғистонга Оқ-Тилек орқали 280 та юк автомашиналари ўтган. Лекин “назорат-ўтказиш пунктларининг ўтказувчанлигини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, назорат-ўтказиш пунктида юк ташувчи транспорт воситаларининг тирбандлиги қайд этилган”, — дейди Чегара хизмати ўз…
Батафсил...Президент Қамчибек Ташиев соқчиларини кўпайтирди
Бу Қирғизистонда уюшган жиноятчиликка қарши бошланган кураш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Президент Садир Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевни янада кучлироқ қўриқлашни буюрган. Бу маълумотни Озодликка президентнинг матбуот котиби Аскат Алагозов тасдиқлади. “Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси томонидан қилинаётган ишлар инобатга олиниб, унинг хавфсизлигини таъминлаш тизими янада кучайтирилди”, дейди Аскат Алагозов. Маҳаллий ОАВ таҳмин қилишича, бу чоралар Қирғизистонда…
Батафсил...БМТнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Ўзбекистонда музокара ўтказди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 16 ноябрда БМТ бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили, БМТнинг Афғонистонга ёрдам миссияси раҳбари Роза Ўтунбаева билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири ўз Телеграм каналида хабар берди. Расман билдирилишича, учрашувда “Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш, ушбу мамлакат миллий иқтисодиётини тиклаш ва турли инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорлик” масалалари муҳокама этилган. Ўзбекистон…
Батафсил...Kloop.kg нашри блокланиши устидан маъмурий судга шикоят киритди
Регулятор Kloop нашрини қийноқлар ҳақидаги мақоласи деб блоклаган эди. Kloop.kg нашри Қирғизистон Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги устидан маъмурий судга икки шикоят киритди. Биринчи шикоят вазирликнинг тергов изоляторидаги қийноқлар ҳақидаги материални олиб ташлаш ҳақидаги кўрсатмаси устидан бўлди. Иккинчи шикоят нашр ушбу мақолани олиб ташламагани учун аввал рус тилидаги, кейиг қирғиз тилидаги саҳифаларини блоклаш қарори устидан киритилди. Қирғизистон Маданият,…
Батафсил...Ўзганда қўшнисини уриб, яланғоч ҳолда симёғочга боғлаб қўйган турғун қўлга олинди
Ўш вилоятининг Ўзган туманига қарашли Қуршоб қишлоғида ҳамқишлоғининг уйини ҳовлисида электр симёғочга боғлаб тан жароҳати етказгани айтилган 44 ёшли турғун қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га 17 ноябрда вилоят милицияси билдирди. Маълумотга кўра, 14 ноябрь куни соат 00:30 атрофида Ўзган туман ИИБига ҳудудий касалхонага 44 ёшли одам тан жароҳати олиб мурожаат қилгани бўйича маълумот тушиб, рўйхатга олинган. Тергов давомида 13 ноябрь…
Батафсил...Эгизак қизларини калтаклаган аёл руҳий босимга учраганини билдирди
Ўш вилоятининг Аравон туманида икки ёшли эгиз қизларини калтаклагандан кейин қамоққа олинган 21 ёшли аёл қайнонаси ва фуқаролик никоҳидаги турмуш ўртоғининг қариндошлари томонидан руҳий босимга учраганини айтди. Бу ҳақда 16 ноябрда Ҳақиқатчи институти билдирди. Гумондор эри томоннинг «босими сабаб ғазабланиб, аламини эгизак қизларидан олганини ва қайнонаси болаларига зўравонлик кўрсатиб юрганини» айтди. «Улар мени (қайнонаси томон — таҳр.) ҳар доим камситиб,…
Батафсил...NazarNews сайтининг эгаси Гулжан Шерипбаева 48 соатга қамоққа олинди
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси сўроқ қилингани айтилган нашрнинг бош муҳаррири Гулжан Шерипбаева 48 соатга қамоққа олинди. Бу ҳақда 16 ноябрда журналистнинг яқинлари «Азаттиқ»қа билдиришди. Журналистнинг укаси Майрамбек Каримов Шерипбаевани МХДҚнинг ходимлари 16 ноябрда у ишлаган офисдан олиб кетганини айтди. «Соат 12 лар атрофида опам ишлаган офисга ўзларини МХДҚ нинг ходимларимиз деб таништирган одамлар келиб, ҳеч қандай чақирув қоғозисиз “суҳбат учун”…
Батафсил...МХДҚ 2010 йил июнь воқеаларини ташкиллаштиришда гумонланаётганлар ушланганини билдирди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 2010 йил июнь ойида Жалолобод шаҳрида содир бўлган оммавий тартибсизликларнинг ташкилотчилари қўлга олинганини маълум қилди. Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманидаги Тошбулоқ қишлоғида 13 ноябрь куни икки нафар шахс қўлга олинган. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизмати МХДҚ матбуот хизматидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди. Махсус хизмат хабарномасида қўлга олинганлар “Жалолобод вилоятидаги оммавий тартибсизликларнинг фаол етакчиси” бўлгани…
Батафсил...Қирғизистонда узун соқол ва ниқобни тақиқлашмоқчи
Исломда аёллар бурқа ва ниқобда бўлиши мажбурият эмас, дейди Қирғизистон муфтийси Замир Рақиев 15 ноябрь куни Озодлик билан суҳбатда. Муфтийнинг айтишича, ҳижобда бўлиш мусулмон аёли учун фарз ҳисобланади. Аёллар бошини ва сочларини ёпиши зарур, лекин юзини тўлиқ ёпиш фарз эмас. “Биз аввалдан ҳижобни қўллаб-қувватлаймиз. Юзни беркитадиган киймни эса ниқоб дейдилар. Ниқоб фарз эмас, ҳар кимнинг иҳтиёри ўзида. Уламолар кенгаши бу…
Батафсил...