Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида 500 юк машинаси тўпланиб қолди

«Оқ-Тилек – Автодорожний» назорат-ўтказиш пунктида айни пайтда 500 дан ортиқ машинадан иборат навбат юзага келган.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати хабар беришича, ўтган 24 соат ичида Қирғизистондан Қозоғистонга Оқ-Тилек орқали 280 та юк автомашиналари ўтган.

Лекин “назорат-ўтказиш пунктларининг ўтказувчанлигини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, назорат-ўтказиш пунктида юк ташувчи транспорт воситаларининг тирбандлиги қайд этилган”, — дейди Чегара хизмати ўз баёнотида.

Қирғизистон Чегара хизмати навбатларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти кўпайгани билан изоҳлаган ва бу ҳодисани «мавсумий» деб атаган.

Хизматнинг ишонтиришича, икки давлат чегарачилари томонидан “юк ташувчи транспорт воситалари ўтишига ҳеч қандай чеклов қўйилмаган».

Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида юк машиналарининг тўпланиши билан боғлиқ ҳолатлар вақти-вақти такрорланиб келади. Охирги марта катта навбатлар жорий йилнинг октябрь ойида кузатилган эди. Ўшанда ҳам Қирғизистон томони чегарадаги навбатларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти кўпайгани билан изоҳлаган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ