Тўқтўғул ГЭСида сафдошини ўлдирганликда гумон қилинаётган аскар қўлга олинди

21 ноябрь куни ҳуқуқ-тартибот идоралари Тўқтўғул ГЭСини қўриқлаётганда сафдошини ўлдиришда гумон қилинаётган аскар ҳибсга олинганини маълум қилди.

ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, қўлга олинган Б.У. Қоракўл шаҳридаги уйлардан бирининг томида яширинган ва музокаралардан сўнг таслим бўлишга рози бўлган. У қуролини ҳам топширган.

20 ноябрь куни Жалолобод вилоятининг Қоракўл шаҳрида Тўқтўғул ГЭСини қўриқлаётган аскар ўқдан отиб ўлдирилган эди. Марҳум 20 ёшда эди. Қариндошларининг Озодликка маълум қилишича, сафдор бугун ўзининг кичик ватани – Ўш вилояти Ўзган тумани Зергер қишлоғида дафн этилган.

Ҳуқуқбонлар Қирғизистонда ҳарбий хизматчиларнинг ўлими билан боғлиқ ишларнинг фақат ўндан бир қисми судгача етиб боришини қайд этди. Кўпинча аскар ўлимининг сабаблари ошкор этилмайди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ