Қирғизистон чечен фаоли Мовлаевни Россияга қайтармоқда

Мовлаев Россияга экстрадиция қилинса, Чеченистонда қийноққа солиниши айтмоқда.

Бишкек шаҳар суди чеченистонлик Мансур Мовлаевни чегарани ноқонуний кесиб ўтганликда айбдор деб топди ва уни мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилди. Бу ҳақда унинг адвокати Бахит Автандил «Кавказ.Реалии» таҳририятига маълум қилди.

Мовлаев ҳукмдан рози эмас, Чеченистонда уни Рамзан Қодировнинг одамлари қийноққа солишидан хавфсирамоқда. Адвокатнинг сўзларига кўра, ҳимоя томони суддан Мовлаевга чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун энг юқори жазо тайинлашни, лекин уни Қирғизистондан чиқариб юбормасликни сўраган.

21 август куни Бишкекнинг Первомайский туман суди Чеченистонлик фаол Мансур Мовлаевни Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтгани учун 6 ойга озодликдан маҳрум қилган эди. Жазони ўтагандан сўнг Мовлаев мамлакатдан депортация қилиниши айтилган.

Мовлаевнинг адвокати Бахит Автандил фаолга жарима эмас, ҳақиқий жазо тайинлашни сўраган, чунки Мовлаев Чеченистон хавфсизлик кучларидан қўрққан.

“Адвокатларим айтганидек, жазони тўлиқ ўташга тайёрман. Менинг моддам бўйича жарима назарда тутилган бўлсада, ҳаётимни сақлаб қолиш учун икки йиллик қамоқ жазосини беришингизни сўрайман. Мен ўз ҳаётимни сақлаб қолиш учун бу ерда камида ўн йил қамоқ жазосини ўташга тайёрман», – деди Мовлаев сўнгги сўзида.

Август ойида суд Мовлаевни 21 октябрга қадар ҳибсда сақлашга қарор қилган эди. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Мовлаевнинг ҳибсга олиниши аксилтеррор операцияси доирасида амалга оширилганини таъкидлаган. Махсус хизмат маълумотларига кўра, у 2022 йил августидан “радикал ғояларга содиқлиги учун” давлатлараро қидирувда бўлган.

Чеченистонда (РФ) туғилган 28 ёшли Мансур Мовлаев 2020 йилда “сиёсий ва диний қарашлар туфайли 3 йилга озодликдан маҳрум этилган. 2022 йилда у шартли равишда озодликка чиқарилган, бироқ Шали туман ИИБ ходимлари томонидан яна ҳибсга олинган, у ердан Мовлаев қочиб, мамлакатни тарк этишга муваффақ бўлган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ