Ўзбекистон масжидларида азон овози пасайтирилмоқда

Шу йилнинг 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси биносида давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирокида махсус мажлис ўтказилиб, мамлакатда диний радикаллашув масаласи муҳокама қилинган. Озодлик манбаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Давлат хавфсилик хизмати (ДХХ) раиси Абдусалом Азизов иштирок этган мажлисда мамлакатда «диний радикаллашув кучайиб бораётганидан» ташвиш билдирилган. Мажлисда иштирок этган мулозимлардан бирининг Озодликка айтишича, давлат…

Батафсил...

Олмаотада Озодлик радиоси Марказий Осиё хизматларининг медиафоруми иш бошлади

Олмаотада Озодлик радиоси хизматлари («Озод Европа Радиоси/Озодлик радиоси», Radio Free Europe/Radio Liberty, RFE/RL) Марказий Осиёда очилганининг 70 йиллиги муносабати билан медиафорум бўлиб ўтмоқда. Форум «Азаттик»нинг (Озодлик радиосининг қозоқ таҳририяти) YouTube ва Facebook саҳифаларида трансляция қилинмоқда: RFE/RL президент вазифасини бажарувчи Жефф Гедмин ўзининг табрик сўзида Марказий Осиёда мустақил журналистик фаолият, айниқса, сўнгги ўттиз йилдаги ўзгаришларни ҳисобга олганда, ўта муҳимлигини таъкидлади.  …

Батафсил...

Ўшда пиёдалар учун қурилган кўприкдаги ёриқлар бўйича қурувчилар нима дейди?  

Ижтимоий тармоқларда Ўш шаҳрида пиёдалар учун қурилган кўприкдаги ёриқнинг видеоси тарқалмоқда. Видео муаллифи одамларни мазкур жойдан ўтишда эҳтиёт бўлишга чақирмоқда. Ўш мэриясининг капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи Шумқарбек Пайзиев, яқинда қурилган кўприкдаги ёриқ ҳақида маълумот бериб, фуқароларни ваҳима қилмасликка чақирган. “Бу деформация чоки (шов) деб аталади. У кўприкнинг тўртта жойида бўлади. Лойиҳага кўра, бу норма. Бетоннинг ҳаммаси тенг қўйилса, зилзила бўлганида…

Батафсил...

Бир неча интернет провайдер «Клооп» сайтини блоклади

Бир неча интернет провайдер «фейклар» бўйича қарорга кўра Маданият вазирлигининг талабини бажариб, фойдаланувчилари учун «Клооп» сайтини блоклади. Улар қаторида «О!» уяли оператори ва Homeline провайдери ҳам бор.   Агар сизда «Клооп» сайти очилмаса, бизни ўқиб ва кўриб туришнинг кўплаб усули бор (уларга обуна бўлинг): Қирғиз тилида: Сайтнинг ойна версияси Facebook Instagram YouTube TikTok Телеграм-канал Рус тилида: Сайтнинг ойна версияси Facebook Instagram…

Батафсил...

Марокашдаги зилзила қурбонлари сони камида 2800 кишига етди

Марокашда сўнгги юз йил ичида юз берган энг кучли зилзила оқибатида 2862 киши ўлди ва 2562 киши жароҳатланди, деб хабар берди 12 сентябрь куни Reuters агентлиги. БМТ Болалар жамғармасининг билдиришича, зилзила оқибатида юз мингга яқин бола жабрланди. Жамғарма ҳалок бўлган болалар сони тўғрисида аниқ маълумот йўқлигини маълум қилди. Reuters агентлигининг ёзишича, 8 сентябрь куни Юқори Атлас тоғ тизмаси ҳудудида юз…

Батафсил...

Қирғизистонда номаълум «посбонлар» педофилликда гумонланганларни овламоқда

Қирғиз ижтимоий тармоқларида қандайдир ёпиқ Телеграм-гуруҳ аъзолари “педофилларни жазолаётгани”ни акс этган видеолар тарқалмоқда. Номаълум «посбонларнинг» бу ғайриқонуний қилмишлари қирғиз жамоатчилигини жунбуша келтирди. Май ойи охирида очилган Телеграм канал аъзолари ўз ўлжаларини турли ижтимоий тармоқларда вояга етмаган қизлар номидан очган сохта эккаунтлар орқали танламоқда. Улар шу сохта профилдан эркаклар билан ёзишиб, учрашувга таклиф қилмоқда. Сўнгра, бир гуруҳ 16-19 ёшли спортчи йигитлар…

Батафсил...

Владимир Путин ва Ким Чен Ин «Шарқий» космодромида музокара ўтказди

На космодроме Восточный в Амурской области начались переговоры президента России Владимира Путина и лидера КНДР Ким Чен Ына. Встреча проходит в зале инженерного корпуса технического комплекса космического ракетного комплекса «Союз-2». Учрашув «Союз-2» космик ракета мажмуасининг муҳандислик биносида бўлиб ўтди. Шимолий Корея, жумладан, ракета технологияларини ишлаб чиққани учун халқаро санкцияларга учраган. Бу санкцияларнинг аксарияти БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан, ҳусусан Россиянинг овози…

Батафсил...

Махсус лойиҳа: “Ўзбекистонга нега келин бўлдим, деб йиғлардим” – Қирғизистон ва 30 йилда эриган муз

Йиллар давомида совуқ бўлиб келган ўзбек-қирғиз алоқалари шиддат билан яхшиланди, давлатлар бир-бирига энг ишончли қўшни даражасида қарай бошлади. Бунинг сабаби нимада эди?   Узоқ йиллар Марказий Осиёдаги «демократия оролчаси» деб аталган Қирғизистон ҳудудан кичик бўлсада, унинг аҳамияти қўшнилари, айниқса, Ўзбекистон учун улкан кўрилади. Аммо Шавкат Мирзиёев қудратга келганга қадар азалдан қиз олиб, қиз бериб келган бу икки халқ совуқ сиёсий…

Батафсил...

Журналистлар Марказий Осиёдаги энг коррупциялашган икки оила қуда бўлганини аниқлади

Kloop.kg, «Власть», Temirov LIVE. Коррупция ва уюшган жиноятчилик бўйича суриштирув маркази (OCCRP) эълон қилган янги суриштурувда Қирғизистон Божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов Марказий Осиёда коррупциявий йўллар билан ўз савдо империясини қурган уйғур тадбиркори Ҳабибулла Абдуқодирга қуда бўлгани ҳақида маълум қилинди. Суриштирув муаллифларига кўра, 2021 йилда Матраимовнинг ўғли Абдуқодирнинг қизига уйланган. Суриштирувда бу тўйда олинган фотосуратлар илова сифатида келтирилган. «Матраимов,…

Батафсил...

Қирғизистон Олий суди журналист Болот Темиров мамлакатдан ҳайдалишини қонуний деб топди

Журналист адвокатлари Темировни тўлиқ оқлашни ва уни Қирғизистондан депортация қилиш қарорини бекор қилишни сўраган эди. Болот Темировнинг адвокатлари Олий судга биринчи инстанция ҳукмлари устидан берган кассация шикояти рад этилди. Энди Болот Темиров қирғиз судлари устидан БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасига шикоят киритмоқчи. Болот Темиров мансабдорлар коррупцияси ҳақида қатор журналистик суриштирувлар чиқарган Youtube платформасидаги Temirov LIVE каналининг асосчиси ҳисобланади. Темировга нисбатан таъқиб…

Батафсил...

Муфтий Ўзбекистонда юзини беркитиб кийганларни танқид қилди

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаров аёлларнинг бурқада юриши бўйича фикр билдирди. Унинг айтишича, Ислом динида маълум бир форма қабул қилинмаган. Маъруза видеоси идора матбуот хизмати томонидан эълон қилинди. «Кийим кийишда ҳам ҳаддимиздан ошяпмиз. Қанақадир кўриниш ёки кийим билан тақводор бўлинмайди. Бизнинг мазҳабимиз аёлларнинг юзини беркитишга буюрмаган. Динимизда кийимни ҳаддидан оширмаслик, чиройли қилиб юриш тавсия қилинган», деди муфтий.…

Батафсил...

Россия масжидларида муҳожирларни овлаш давом этмоқда

Россиянинг қатор шаҳарларидаги масжидларда жума намозидан сўнг полициячилар йўллакларрда туриб намозхонларнинг ҳужжатларини текширмоқда. Улар Россия фуқаролигини олиб ҳамон ҳарбий рўйхатга турмаган эркакларни қидиришмоқда. Милиция бундай эркакларга жойида чақирув қоғозини топширяпти ёки биратўла ҳарбий чақирув пунктига олиб кетмоқда. Озоди радиосига муштарийларидан бири юборган видеоларда бир неча муҳожир полициячилардан қочаётганини кўриш мумкин. Россияда бир неча ойдирки, муҳожирларга қарши рейдлар давом этмоқда. Бироқ…

Батафсил...

Ҳукуматни танқид қилган фаол Зарина Торокулова икки ойга қамалди

Бишкек шаҳрининг Биринчи Май туман суди фаол Зарина Торокуловани 30 октябргача қамоққа олди. Бу ҳақда 11 сентябрда мазкур суднинг матбуот хизмати билдирди. Маълумотга кўра, МХДҚнинг терговчиси фаолни қамоққа олишни сўраган. 9 сентябрдаги суднинг қарорига кўра, Торокулова 30 октябргача махсус хизматнинг тергов қамоғида бўлади. Фаолни МХДҚнинг ходимлари ушлаб кетгани ҳақида 11 сентябрда 24.kg нашри ўз манбаларига таяниб ёзди. Нашрнинг маълумотига кўра,…

Батафсил...

Кремль Ким Чен Ин Россияга келишини тасдиқлади

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Владимир Путиннинг таклифига биноан Россияга келади. Бу ҳақда аввалроқ Ғарб ОАВ хабар қилган, душанба куни Кремль ҳам бу маълумотни тасдиқлаган. “РИА Новости” Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб ёзишича, ташриф чоғида икки давлат раҳбарлари делегациялар музокараларида қатнашади, лозим топилса, яккама-якка учрашади. Кремлнинг расмий баёноти берилишидан бир неча соат олдин Жанубий Кореянинг YTN телеканали ўз…

Батафсил...

«Бутун Қирғизистон» фаоли “ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаб олишга чақиргани» учун бир йилга қамалди

Бишкекда суд “Бутун Қирғизистон” мухолифат партияси аъзоси Мирлан Ураимовга нисбатан ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаб олишга оммавий чақиргани учун озодликдан маҳрум этиш жазо чорасини тайинлади. У жазони умумий тартибдаги колонияда ўтайди. Bu ҳақда Озодлик радиосининг қирғиз хизмати хабар берди. Суд матбуот хизматининг аниқлик киритишича, жазо белгиланишига Facebook постида Ўраимовнинг ёзган изоҳи сабаб бўлган. Фаолнинг ўзи Facebook тармоғида ҳеч нарса ёзмаганини,…

Батафсил...

Қирғизистонда қишда мунтазам электр энергия узилишлари кузатилиши мумкин

Энергетика вазири қиш мавсумида электр энергияси узилишлари кўпайиши мумкинлигини билдирди. Вазир Таалайбек Ибраев буни электр энергия истеъмоли ортаётгани билан изоҳлаган. Аввалроқ Энергетика вазирлиги қишда биноларни иситиш учун электр энергиясидан фойдаланишни тақиқлашни жорий этиш кўриб чиқилаётганини билдирган эди. Ҳар бир хонадонга ҳажми 5 кВт билан чекланган элект энергия берилиши айтилган. Бу чеклов Токтогул сув омборида сув ҳажми ўтган йилнинг шу даврига…

Батафсил...

Ўзбекистонликларнинг кўпчилиги чегарадан ID карта билан ўтишга рухсат берилганидан бехабар

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидан фуқароларни енгиллатилган тарзда ID карта билан ўтишига рухсат берилганига ўн кундан ошди. Аммо қирғиз чегара расмийларига кўра, ўзбекистонликларнинг асосий қисми бу имтиёздан фойдаланмаяпти. Озодлик мухбири икки давлат ўртасидаги “Дўстлик” назорат-ўтказиш пунктига бориб, қатор ўзбекистонликлар билан суҳбатлашди. Суҳбатдошларнинг айримлари мухбиримизга чегарадан ID карта билан ўтишга рухсат берилганидан хабарсиз эканликларини айтишди. «Чегарадан ID карта билан жуда осон ўтдим. Аввалгидек, узоқ…

Батафсил...

Олабуқада Ўзбекистон ватандошларидан пора сўраган амалдор қўлга олинди

Жалолобод вилоятининг Олабуқа туманида ўзбекистонликлардан икки минг доллар пора сўраган мансабдор қамалгани тўғрисида 11 сентябрь куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълум қилди. Расмий билдирувда айтилишича, чегара ҳудудида яшовчи ўзбекистонликларнинг чорваси адашиб Қирғизистон ҳудудидаги яйловга ўтиб кетган. Бу 9 бош молни қайтариб бериш учун Олабуқа тумани Кўктош қишлоғидаги «Яйлов қўмитаси» раиси К.К., ўзбекистонликлардан 2000 доллар пора талаб қилган. Миллий хавфсизлик…

Батафсил...

Парламент такрорий сайловларида Кубаничбек Самаков ғалаба қозонгани айтилмоқда

Бишкекдаги Ленин сайлов округи бўйича Жўғўрқу Кенешга такрорий сайловлар якунланди, уларда Кубаничбек Самаков ғалаба қозонгани айтилмоқда. Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, сайловда рўйхатга олинган 127 минг 239 нафар инсондан атиги 20 минг 169 нафари, яъни, сайловчиларнинг 15,85 фоизи сайловда иштирок этган. Сайлов ахборот тизими маълумотларига кўра, Кубаничбек Самаков энг кўп – 5 минг 273 (26,14%) овоз тўплаган. Кейинги ўринларда 3…

Батафсил...

Марокашда зилзила қурбонлари хотирасига уч кунлик мотам эълон қилинди

Марокашда юз берган зилзилада, сўнгги хабарларга кўра, икки мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлган. Бу ҳақда давлат телеканали мамлакат Ички ишлар вазирлигига таяниб хабар бермоқда. Яна 1800дан ортиқ одам жароҳатланган.Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинган. Reuters агентлигининг ёзишича, Юқори Атлас тоғ тизмаси ҳудудида жума кечаси юз берган ер силкиниши магнитудаси 7,2 баллни ташкил этган. Аввалроқ АҚШ Геология хизматининг дастлабки маълумотларига асосланган…

Батафсил...
1 … 3 4 5 6 7