Қирғизистонда қишда мунтазам электр энергия узилишлари кузатилиши мумкин

Энергетика вазири қиш мавсумида электр энергияси узилишлари кўпайиши мумкинлигини билдирди.

Вазир Таалайбек Ибраев буни электр энергия истеъмоли ортаётгани билан изоҳлаган.

Аввалроқ Энергетика вазирлиги қишда биноларни иситиш учун электр энергиясидан фойдаланишни тақиқлашни жорий этиш кўриб чиқилаётганини билдирган эди.

Ҳар бир хонадонга ҳажми 5 кВт билан чекланган элект энергия берилиши айтилган. Бу чеклов Токтогул сув омборида сув ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 2 миллиардга камайгани билан изоҳланган.

Қирғизистонда 1 августдан энергетика соҳасида фавқулодда ҳолат жорий этилган. Бу ҳолат 2026 йил охиригача амал қилади. Ёзда мамлакатда электр энергияси тез-тез узилиб турди, бироқ Энергетика вазирлиги элект энергияси «тармоқда таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли жадвал бўйича ўчирилаётганини» айтиб келган.

Сўнгги йилларда Қирғизистонда ҳар йили тахминан 14-15 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Аммо деярли ҳар йили истеъмол даражаси бу ҳажмдан ошиб кетади. Натижада мамлакат электр энергия тақчиллигини импорт ҳисобига қоплайди. 2023 йилда, тахминларга кўра, Қирғизистонга 17 млрд кВт/соат керак бўлади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ