Қирғизистонда номаълум «посбонлар» педофилликда гумонланганларни овламоқда

Қирғиз ижтимоий тармоқларида қандайдир ёпиқ Телеграм-гуруҳ аъзолари “педофилларни жазолаётгани”ни акс этган видеолар тарқалмоқда. Номаълум «посбонларнинг» бу ғайриқонуний қилмишлари қирғиз жамоатчилигини жунбуша келтирди.

Май ойи охирида очилган Телеграм канал аъзолари ўз ўлжаларини турли ижтимоий тармоқларда вояга етмаган қизлар номидан очган сохта эккаунтлар орқали танламоқда. Улар шу сохта профилдан эркаклар билан ёзишиб, учрашувга таклиф қилмоқда. Сўнгра, бир гуруҳ 16-19 ёшли спортчи йигитлар белгиланган жойда «ўлжани» кутиб олади ва калтаклайди. Бу жараён видеога олиниб, Тг-каналга жойланади. Гуруҳ аъзолари шу йўсинда “аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилаётганини” иддао қилмоқда.

Масалан, сўнгги видеолардан бирида қўл-оёқлари боғланган яланғоч эркакка яшил бўёқ («зеленка») сепилган. Видеода калтакланганларнинг баъзилари исм-фамилияси, туғилган йилини айтиб, нега вояга етмаган қизлар билан ёзишганига изоҳ бермоқда.

Канал 3000 дан ортиқ обуначига эга, бу ташаббусни қўллаб-қувватловчилар сони ортиб бормоқда.

Жамоатчилик бу «ўзбошимча адолатни» давлатчилик учун хатар сифатида баҳолаб, иштирокчиларни жазолашни сўрамоқда. ИИВ бу видеолар юзасидан тергов бошлаган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ