Олабуқада Ўзбекистон ватандошларидан пора сўраган амалдор қўлга олинди

Жалолобод вилоятининг Олабуқа туманида ўзбекистонликлардан икки минг доллар пора сўраган мансабдор қамалгани тўғрисида 11 сентябрь куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълум қилди.

Расмий билдирувда айтилишича, чегара ҳудудида яшовчи ўзбекистонликларнинг чорваси адашиб Қирғизистон ҳудудидаги яйловга ўтиб кетган. Бу 9 бош молни қайтариб бериш учун Олабуқа тумани Кўктош қишлоғидаги «Яйлов қўмитаси» раиси К.К., ўзбекистонликлардан 2000 доллар пора талаб қилган. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарида пора талаб қилинган Ўзбекистон ватандошлари сони айтилмаган.

Ўзбекистон ватандошларидан бири махсус хизматнинг Жалолобод вилояти бошқармасига ариза ёзган. Ўтказилган тезкор амалиёт пайтида К.К., 1000 доллар пулни олаётганида ушланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Қирғизистон Жиноят Кодексининг 208-моддаси 2-қисми 4-банди («Товламачилик») бўйича жиноят иши очилди. Гумонланувчига тергов якунлангунига қадар икки ой қамоқда сақлаш эҳтиёт чораси қўлланилди.

Расмий хабарда ўзбекистонликларга қора моллари қайтарилгани ёки ушлаб турилгани ҳақида маълумот бермаган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ