30 август куни «Айкол» гуманитар миссияси доирасида Сурия шимоли-шарқидаги лагерда бўлган Қирғизистон Республикаси фуқаролари Қирғизистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қирғизистонга 31 нафар аёл ва 64 нафар бола келгани аниқланган.
ТИВ маълумотларига кўра, репатриациянинг иккинчи босқичида ёрдам АҚШ ҳукумати, UNICEF ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси томонидан кўрсатилган.
«Айкол» инсонпарварлик миссияси доирасида репатриациянинг биринчи босқичи жорий йилнинг февраль ойида амалга оширилган эди.
Сўнгги йилларда Суриядаги аёлларнинг қариндошлари Қирғизистон ҳукуматига уларни ўз ватанларига қайтаришда ёрдам сўраб бир неча бор мурожаат қилишган.
2021 йил март ойида «Меерим» инсонпарварлик миссияси доирасида Ироқдан Қирғизистонга 79 нафар бола қайтарилди. Кейинроқ етиб келган болалар 32 нафар қариндошлар оиласига тарқатилгани хабар қилинганди.
2013-2015 йилларда турли йўллар билан диний радикал гуруҳлар сафига қўшилган қирғизистонликлар сони ортгани расман маълум қилинган эди. Шу муносабат билан Қирғизистон Республикаси ҳукумати диний радикализм тарқалишининг олдини олиш чораларини кўра бошлади. Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг 2018 йилдаги маълумотларига кўра, Қирғизистондан 850 нафар фуқаро Суриядаги уруш ҳудудига кетган, улардан 150 нафари ҳалок бўлган.
Ўшандан бери Суриядаги уруш зонасида бўлган қирғизистонликлар сони расман маълум қилинмаган.