Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон куз-қиш мавсумида электроэнергия таъминоти борасида келишувга эришди

Остонада 25-25 август кунлари  Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон сув хўжалиги ва энергетика соҳаси вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар беради Қозоғистон энергетика вазирлигининг матбуот хизмати.

Маҳаллий ОАВ хабар беришича, учрашувда томонлар куз-қиш мавсумида электроэнергия билан таъминлашни муҳокама қилган, қатор келишувларга эришган ҳамда таъминотнинг ҳажми ва шартларини белгилаб олган.

Соҳа раҳбарлари шунингдек электроэнергияни соатбай ҳисоблаш механизмини жорий этиш имконини кўриб чиқишни, хўжалик субъектлари ўртасидаги режадан ташқари оқимни тартиблашга шартнома тузишни, режадан ташқари оқимларни тартиблаш шартномалар шартларини қайта кўриб чиқишни келишиб олган.

Энергетика вазирлигига кўра, учрашувда трансчегаравий гидроэнергетика лойиҳаларини, ҳусусан «Қамбарота-1» ГЭС лойиҳасини ишга тушириш ҳамда сув ва энергетика ресурслари борасида алоқаларни мустаҳкамлаш муҳокама қилинган. Навбатдаги учрашув 2023 йилнинг ноябрь ойида Бишкекда бўлиб ўтади.

Август ойининг ўрталарида Қирғизистон суғориш сувини етказиб беришни тўхтатгани сабабли Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида қалтис вазият вужудга келган эди. Сув етишмовчилиги деб Қозоғистонда 560 гектарга яқин майдондаги ҳосил нобуд бўлган.

Аввал хабар қилинганидек, Қозоғистон Сирдарё ҳавзаси сув-энергетика ресурсларидан фойдаланиш ҳақида Ўзбекистон ва Қирғизистон билан тузилган шартномага ўзгаришлар киритмоқчи.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ