ЙХҲТ: Марказий Осиё мамлакатларида сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият ёмонлашган

ЙХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Тереза Рибейро Марказий Осиё мамлакатларида сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият ёмонлашганини маълум қилди. 6 июль куни Бишкекда бўлиб ўтган 24-Марказий Осиё медиа конференцияси чоғида қилган нутқида Рибейро ОАВнинг мустақиллиги ва эркинлигисиз мамлакат демократияси ҳам бўлмаслигини таъкидлади. ЙХҲТ вакилига кўра, журналистлар босим остида бўлган жойда эртами-кечми демократия ҳам босим остида қолади. “Афсуски, ЙХҲТ минтақасидаги кўплаб мамлакатларда,…

Батафсил...

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси милиция майорини қурол савдосида гумон қилиниб қўлга олинди

6 июль куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ички ишлар вазирлигининг Ички тергов хизмати билан биргаликда милиция майорининг қўлга олингани ҳақида маълум қилди. Қайд этилишича, ҳуқуқ-тартибот органи ходими ўқотар қурол ва ўқ-дориларни сотишга уринган вақтда қўлга олинган. Тергов маълумотларига кўра, қўлга олинган милиция ходими “Ички ишлар вазирлигида хизмат қилган йиллар давомида тўппонча, милтиқ ва ўқ-дориларни ноқонуний сотиш билан тизимли равишда шуғулланган”.…

Батафсил...

Қозоғистон Ўзбекистон ва Қирғизистон билан сув шартномасини қайта кўриб чиқмоқчи

Қозоғистон 2023 йил охиригача Ўзбекистон ва Қирғизистон билан Сирдарё ҳавзасидаги сув-энергетика ресурсларидан фойдаланиш бўйича келишувга ўзгартиришлар киритмоқчи. Бу Қозоғистоннинг 2023−2029 йилларга мўлжалланган Сув ресурсларини бошқариш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режасида кўзда тутилган. 1998 йил март ойида Бишкекда қабул қилинган ҳужжатга кўра, Норин-Сирдарё ГЭС каскадида ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергияси Ўзбекистон ва Қозоғистонга узатилади. Бунинг учун Қирғизистон эквивалент…

Батафсил...

Бишкек марказида митингларга тақиқ яна узайтирилди

Бишкекнинг Первомайский туман суди ҳокимлик илтимосига кўра, шаҳарнинг марказий қисмида митинглар ўтказишни тақиқлашни 1 октябрга қадар узайтирди. Бу ҳақда “Озодлик”ка суд матбуот хизмати хабар берди. 30 сентябргача, шу жумладан, Ала-Тоо майдони ва унга туташ Эркиндик бульварида (Линейная кўчасидан Чуй проспектигача), шунингдек, Қирғизистон парламенти, Президент маъмурияти, Олий суди, Россия Федерацияси ҳукумати бинолари яқинида митинглар ўтказиш тақиқланган. Элчихона, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси,…

Батафсил...

«Мега» уяли алоқа оператори Қирғизистонда 167 миллион доллар бошланғич баҳоси билан кимошди савдосига қўйилди

Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулкини бошқариш жамғармаси (ДМБЖ) “Альфа Телеком” ЁАЖнинг (Мега савдо белгиси) 100 фоиз давлат улушини сотиш бўйича электрон аукцион ўтказди. Департамент расмий сайтидаги маълумотларга кўра, лотнинг бошланғич қиймати 14,6 миллиард сомни (Қирғизистон Республикаси Миллий банкининг 4 июлдаги курси бўйича тахминан 167 миллион 220 минг доллар – таҳр.) ташкил этади. Давлат мулки жамғармаси хабарида…

Батафсил...

Қирғиз-тожик чегараси: Баткенда ишчи гуруҳлар йиғилиши бошланди

4 июль куни Баткенда Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат делегациялари топографик ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бошланди. Бу ҳақда Озодликка Қирғизистон Республикаси Президенти Администрациясининг чегара масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг махсус вакили Назирбек Бўрубаев маълум қилди. Унга кўра, учрашув 9 июлга қадар давом этади. Икки давлат ишчи гуруҳлари охирги марта 5-11 июнь кунлари Душанбе шаҳрида учрашди.…

Батафсил...

Қирғизистонда боланинг ҳужжатларига ота исми ўрнига она исмидан фойдаланишга рухсат берилди

Қирғизистон Конституциявий суди 3 июль куни болаларнинг ҳужжатларига ота исми ўрнига она исмидан (матронимдан) фойдаланишга рухсат берилгани юзасидан ўз қарорини изоҳлади. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизмати хабар қилди. Аввалроқ суд вояга етган (ёши 18 га етган ва ундан катта бўлган) шахслар ота ва она исми ўртасида танлаш ҳуқуқига эга бўлиши лозимлиги ҳақида қарор чиқарган эди. Суд изоҳига кўра, жамоатчилик фаоли Алтин…

Батафсил...

Франциядаги тартибсизликлар пайтида 700 дан ортиқ одам қўлга олинди

Франция ИИВ маълумотларига кўра, мамлакатдаги тартибсизликлар чоғида 700 дан ортиқ кишиқўлга олинган, бироқ вазият аввалги кунга нисбатан тинчроқ. Франция ҳуқуқ-тартибот идоралари полициячи томонидан ўлдирилган ўсмир иши бўйича тартибсизликларнинг тўртинчи кечасида 719 кишини қўлга олди. Бу ҳақда 1 июль, шанба куни эрталаб мамлакат Ички ишлар вазирлиги Twitter’да маълум қилди. Маҳкама маълумотларига кўра, намойишчилар билан тўқнашувларда 79 нафар полициячи яраланган. Бироқ, бутун…

Батафсил...

Депутатлар барча молиявий операцияларни миллий валютада амалга оширишни таклиф қилмоқда

Депутат Айсаркан Абдибаева Қирғизистон Республикаси миллий валютаси тўғрисидаги қонун лойиҳасини таклиф қилмоқда. Ҳужжат жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди. Қайд этилишича, “қонун лойиҳаси Қирғизистон Республикаси миллий валютасининг мақомини белгилаш, миллий валюта муомаласидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш, пул-кредит сиёсатининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини белгилаш мақсадида тайёрланган”. Халқ депутати мамлакат иқтисодиётининг самарали ривожланиши кўп жиҳатдан пул муомаласи ҳолати билан белгиланишини таъкидлади. Айсаркан Абдибаева Қирғизистон…

Батафсил...
1 2 3