Қирғиз-тожик чегараси: Баткенда ишчи гуруҳлар йиғилиши бошланди

4 июль куни Баткенда Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат делегациялари топографик ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бошланди.

Бу ҳақда Озодликка Қирғизистон Республикаси Президенти Администрациясининг чегара масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг махсус вакили Назирбек Бўрубаев маълум қилди. Унга кўра, учрашув 9 июлга қадар давом этади.

Икки давлат ишчи гуруҳлари охирги марта 5-11 июнь кунлари Душанбе шаҳрида учрашди.

“Чегара масалалари тез ҳал этилмайди. Биз баҳслашамиз ва кейин келишувга эришамиз. Бундан ташқари, жуда қийин қисмлар қолди. Шунинг учун биз бир-биримизга далиллар келтирамиз ва улар асосида умумий фикр топамиз”, — деди Назирбек Бўрубоев.

Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегаранинг умумий узунлиги 972 километрни ташкил қилади. 2022 йил 17 апрелда икки давлат президентлари 664 километр бўйича умумий фикр мавжудлигини тасдиқладилар.

Чегара ҳали аниқланмагани боис икки давлат ўртасида турли қуролли тўқнашувлар, қонли воқеалар содир бўлди.

Жорий йилнинг 2 июнь куни президент Садир Жапаров Чўлпон-Отада Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон билан учрашиб, у билан чегара масалаларини муҳокама қилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ