Бишкек марказида митингларга тақиқ яна узайтирилди

Бишкекнинг Первомайский туман суди ҳокимлик илтимосига кўра, шаҳарнинг марказий қисмида митинглар ўтказишни тақиқлашни 1 октябрга қадар узайтирди. Бу ҳақда “Озодлик”ка суд матбуот хизмати хабар берди.

30 сентябргача, шу жумладан, Ала-Тоо майдони ва унга туташ Эркиндик бульварида (Линейная кўчасидан Чуй проспектигача), шунингдек, Қирғизистон парламенти, Президент маъмурияти, Олий суди, Россия Федерацияси ҳукумати бинолари яқинида митинглар ўтказиш тақиқланган. Элчихона, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси, Ала-Тоо майдонида ўтказиладиган давлат ва шаҳар ҳокимлиги расмий тадбирлар бундан мустасно.

Горкий майдонида акцияларга рухсат берилади.

Бишкек ҳокимлиги тартибсизликларнинг олдини олиш мақсадида 2022 йилнинг апрель ойида шаҳар марказида митинглар ўтказишни тақиқлашга қарор қилди. Первомайский суди тақиқни қонуний деб тан олди. Ўшандан бери тақиқ узайтирилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ