Ўшда гўшт нархи 11% гача қимматлади

Ўш шаҳрида гўштнинг нархи 8-11 фоизга кўтарилди. Бу ҳақда Монополияга қарши тартибга солиш давлат агентлигининг Ўш вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи Жанбўлўт Айбашов маълум қилди.

Маълумки, агар 1 ой ичида нарх 20 фоизга ошса, тегишли идоралар нархларга чекловларини ўрнатадилар. Гўшт нархи Қирғизистондаги чорва молларини қўшни мамлакатларга экспорт қилинаётганлиги туфайли кўтарилди. Илгари гўшт нархи 340 сом эди, энди эса 380-400 сомгача сотилмоқда.

“Бир ҳафта ичида гўшт нархи 8-11 фоизга ўсди. Агар бир ой ичида нархлар 20 фоизга ошса, вилоят ҳокимлиги ҳукуматга таклиф билан чиқади. Ҳукумат қароридан кейин Монополияга қарши тартибга солиш давлат агентлиги бошқа идоралар билан биргаликда гўшт нархларига чекловлар қўяди. Фуқаролар “Монополияга қарши тартибга солиш давлат агентлиги қаерга қараяпти? Бозор нархини назорат қилсин ” деб айтишади. Бизнинг ҳукумат қарорисиз мустақил ҳаракат қилишга ҳаққимиз йўқ », – деди у.

Жанбўлўт Айбашовнинг сўзларига кўра, Ўшда пандемия бошланганда, 1 қоп ун нархи 1800-2000 сомгача кўтарилган. Монополияга қарши давлат агентлиги ва маҳаллий ҳокимият идоралари нархларни тиклаш бўйича зудлик билан чоралар кўрган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ