Қирғизистондаги ўрта касб-ҳунар таълими бор қайси мутахассислари ишсиз қолмайди?

Қирғизистондаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари орасида энг кўп техник билимга эга бўлганлар ишлайди. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

2016 йилдан буён ёшларни касбга йўналтириш тизимини ривожлантириш концепцияси изчил ишламоқда. Ҳисоботга кўра, ҳар йили ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларига 25-30 минг ўқувчи қабул қилинади. Ўрта касб-ҳунар таълими тизимида бандлик даражасини ошириш мақсадида битирувчиларни мониторинг қилиш методикаси жорий этилган.

«Битирувчилар ўртасида ўтказилган сўровномалар шуни кўрсатадики, битирувчиларнинг 40-70 фоизи иш билан таъминлангани маълум бўлди. Айниқса озиқ-овқат ва енгил саноат технологиялари соҳасида, шунингдек, муҳандислик-техникавий ва қурилиш соҳасидаги мутаҳасислар ишсиз қолгани йўқ», дейилади баёнотда.

Ўрта касб-ҳунар мактаби битирувчиларининг 30 фоиздан кўпроғи ўқишни давом эттириш учун олий ўқув юртларига ўқишга кирмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ