Жалолободдаги стадионлар очилади ва масжидларда эртадан Жума намози ўқилади

Жалолободда масжидлар ва жамоат транспортларига киргизилган чекловлар бекор қилинади. Ушбу қарор шаҳар штабининг бугунги йиғилишида қабул қилинди, деб хабар қилмоқда ҳукуматнинг вилоят бошқармаси.

1-сентябрдан жамоат автобуслари мактабга болаларни ташийди.

«Автобуслар 1 сентябрдан иш фаолиятини тиклайди. Янги ўқув йилининг бошида биринчи синф ўқувчиларини мактабларга етказиб бериш тўғрисида қарор қабул қилинди. Микроавтобуслар шанба ва якшанба кунлари ҳам қатнайди», – дейилади хабарда.

Қарорга биноан, 28 августдан бошлаб шаҳардаги масжидларда жума намозига рухсат берилади. Бироқ, санитария талабларига қатъий риоя қилиш керак. Ҳар бир фуқаро уйидан таҳорат олиб, жойнамозини олиб юриши керак. Масжидларга юзқопсиз киришга рухсат берилмайди ва оралиқни 1,5 метр масофада сақлаш керак бўлади.

«Қурманбек» стадиони келаси душанбадан ишлайди. Ундан олдин дезинфекция ишлари олиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Жалолободдаги барча стационарлар ёпилди. Ҳаммаси бўлиб уч кундузги ва бир тунги стационар беморларни қабул олаётган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ