Ўш вилоятининг 544 мактабида 238 минг 726 ўқувчи таҳсил олади. Бу ҳақда Ўш таълим институтининг директори Гулмира Турдубаева ўқитувчиларнинг август йиғилишида маълум қилди.
Унга кўра вилоятда 17 минг 954 ўқитувчи ишлайди.
Ўш вилояти туманларидаги мактаблар сони:
Қора-Сув тумани – 142
Ноокат тумани – 114
Ўзган тумани – 96
Аравон тумани – 57
Қора-Қулжа тумани – 56
Олай тумани – 53
Чон-Олай тумани – 17
Ўзган шаҳри – 8.