Жалолобод вилоятида асфальтлаш ишларининг аксарияти тугалланди

Жалолобод вилоятининг туман марказларидаги кўчаларни асфальтлаш ишлари 70 фоизга бажарилган.

Маълумки, жорий йилда вилоятда жами 34,9 км яроқсиз йўллар асфальтланаши кўриб чиқилган, бунинг учун республика бюджетидан 133 миллион 300 минг сом маблағ ажратилган. Сузоқ тумани биринчи бўлиб ишни якунлади, Чотқол тумани – 90%, Тўқтоғул – 70%, Ола-Буқа, Ахси, Новкен, Тўғуз-Тўра туманлари – 50%. Шу билан бирга, Қўчқорота, Мойли-Сув, Тошкўмир, Шамолди-Сой ва Жалолободдаги 2 км гача йўллар асфальтланмоқда.

Барча ишларни10-сентябрга қадар тўлиғи билан якунлаш вазифаси топширилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ