Янги Зеландияда 51 одамни ўлдирган қотил умрбодга қамалди

Австралиялик террорчи, Крайсчерч шаҳрида 51 мусулмоннинг қотили бўлган Брентон Таррантга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда мамлакат расмий ОАВлари хабар бермоқда.

Брентон Харрисон Таррант умрбод қамоққа ҳукм қилинди, у ҳеч қачон қамоқдан озод қилинмайди. Бу ҳақида Янги Зеландия суди алоҳида айтиб ўтган. Жиноятчи умрининг қолган қисмини қомоқда ўтказади ва ҳеч қандай шартли озодликка чиқишдан маҳрум этилади.

Янги Зеландия тарихида биринчи марта ушбу жазо тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 15 март куни Брентон Таррант Янги Зеландиядаги икки масжидда жума намози вақтида мудҳиш жиноят содир этганди.

У амалга оширган теракт сабаб 51 киши ўлган, 50 киши эса жабрланган. 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ