Ўн баровар қиммат ҳарид қилинган юзқоплар

Ҳимояланувчи кийимлар, юзқоплар, сунъий нафас олиш (ИВЛ) ускуналари – ушбу маҳсулотлар пандемия даврида дунё бўйлаб энг зарур, танқис маҳсулотларга айланди. Бу маҳсулотларнинг нархлари бирданига қимматлай бошлади. Аммо, Қирғизистоннинг давлат муасасалари ҳарид қилган нархлар бозор нархларига таққослаганда ғайриоддий равишда кўтарилиб кетган, – деб ёзади “Политклиника” портали. FFP3 респиратор юзқопларини бир донасини 300 сомдан ҳарид қилинган. Жами 600 юзқопга  180 000 сом маблағ…

Батафсил...

МСҚга парламент сайловида иштирок этиш учун 35 партиядан аризалар келиб тушди. Жадвал

7-июль ҳолатига кўра, Сайлов ва референдум ўтказиш бўйича марказий сайлов қўмитасига 35 сиёсий партиядан Олий Кенгаш депутатининг сайловларида иштирок этиш тўғрисидаги аризалар келиб тушган. Парламент сайловлари 2020-йилнинг 4-октябрига белгиланган. Сайловда иштирок этиш учун ариза берган партиялар: 1. Қирғизистон Республикасининг Аграр партияси.  ( «Кыргыз Республикасынын Агрардык партиясы» ) 2. Инсон-Демократ.  ( «Адам-Демократ» ) 3. Оқ Қалпоқ ( «Ак Калпак» ) 4.…

Батафсил...

8-июлда зотилжамдан 44 киши вафот этди

Бугун, 8-июль ҳолатига кўра шифохонада зотилжам (пневмония) билан даволанаётган  44 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди. Улардан 30 нафар бемор Бишкек шаҳридан. «Март ойидан буён зитилжамдан (пневмония) жами 268 киши вафот этди», — дейди у.

Батафсил...

СOVID-19: 8-июлда 13 ўлим қайд этилди, жами ўлим ҳолатлари сони 112 тага етди

Сўнги сутка давомида Қирғизистонда 13 нафар бемор COVID-19 инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди. Вафот этган беморлар: Қирғиз-Турк дўстлиги шифохонасида 67 ёшдаги эркак киши; №6 шаҳар клиник шифохонасида 52 ёшдаги эркак киши; Республика юқумли касалликлар шифохонасида — 69-55-70  ёшдаги  3 нафар эркак киши; Ўш шаҳар клиник шифохонасида 52 ёшдаги эркак киши; Жалолобод вилоят шифохонасида…

Батафсил...

СOVID-19: Қирғизистонда яна 345 кишидан тожливирус аниқланди

Қирғизистонда 8-июль куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 345 та ҳолат аниқланди.  Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди. Унга кўра, Қирғизистонда тожливирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8486 нафарни ташкил қилмоқда. Янги қайд қилинганлар: Бишкек шаҳри –  183; Чуй вилояти — 51; Ўш вилояти —7; Ўш шаҳри –  22; Жалолобод вилояти — 23; Боткен вилояти — 21; Норин вилояти — 14; Иссиқкўл вилояти — 24.

Батафсил...

СOVID-19: 8-июлда 67 бемор тузалди

Бугун,  8-июль ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 67 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайди.  Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри –  16; Чуй вилояти — 18; Ўш шаҳри –  18; Ўш вилояти — 4; Жалолобод вилояти — 4; Норин вилояти — 5; Боткен вилояти — 2; Қирғизистон бўйлаб COVID-19  инфекциясини юқтириб олган жами 2983 бемор соғайди.

Батафсил...

Қирғизистон хориж давлат фуқаролари учун “яшил йўлак” муддатини узайтирди

Қирғизистон ҳукумати хорижий давлатлар фуқаролари ва республикада истиқомат қилувчи фуқаролиги бўлмаган шахслар учун “яшил йўлак” муддатини узайтирди. Бу ҳақда 7-июнь куни Ташқи Ишлар Вазирлиги маълум қилди. Хорижий мамлакатлар билан парвозларнинг вақтинча тўхтаб қолиши ва ташқи чегараларнинг ёпилиши ҳисобга олиниб, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун «яшил йўлак»ни, Қирғизистон ҳукуматининг 2020-йилнинг 17-мартдаги 84-р-сонли буйруғи расмий бекор қилинмагунча узайтириш тўғрисида қарор…

Батафсил...

Бу йилги Ҳаж мавсумида Кабатуллоҳга тегиниш тақиқланади

Саудия Арабистони Ҳаж 2020 мавсумида ҳожилар орасида коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун амал қилиниши керак бўлган қоидалар тўпламини эълон қилди. Бу ҳақда 6 июль душанба куни давлат ахборот агентлиги хабар берган. Саудия ҳукумати июнь ойида коронавирус пандемиайси туфайли бу йилги ҳаж мавсумида қатнашувчилар сони 1000 нафаргача қисқартирилишини маълум қилганди. Унга кўра, бу мавсумда ҳаж маҳаллий мусулмонлар билан ўтказилиб, хориждан мусулмонлар…

Батафсил...

Туркиядан Қирғизистонга яна тўрт чартер рейси ташкил қилинади

Бу ҳақда Қирғизистоннинг Анқарадаги элчихонаси хабар тарқатди. Унда 8, 15, 22 ва 29-июлда Стамбул-Бишкек рейси бўйича маҳсус чартер  рейслар режалаштирилган. Чартер рейси Анқарадиги элчихона ва Стамбулдаги бош консуллик тузган рўйхат асосида бажарилади. Шунингдек  «Турк ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг 2020-йилнинг 8-июлигача  бўлган мунтазам рейсларга фуқароларнинг аввал ҳарид қилган чипталари 8-июлдаги чартер авиарейсга яроқли бўлиши маълум бўлди. 8-июлдаги  чартер рейси билан юздан ортиқ…

Батафсил...

Қирғизистондаги турк тадбиркорлари 150 кўчма кислород концентратларани олиб келди

5-июлда туркиялик тадбиркорларнинг кўмагида Қирғизистонга 150 кўчма кислород концентрати келтирилди. Бу ҳақда Туркиянинг Қирғизистондаги элчихонаси маълум қилди. Қирғизистонда сўнги кунлари тожливирус ва зотилжамдан вафот этаётган инсонлар кўпаймоқда. Шу кунгача шифохоналарда ИВЛ ускуналари ва кўчма кислород концентратлари етишмаётгани айтилган. Шу сабабли ҳукумат Хитойдан 500 кўчма кислород концентратларини ҳарид қилди. Маълумотга кўра, кўчма кислород концентратларини биринчи партиясида –  500 дона келди. Яна…

Батафсил...

Бишкек-Ўш йўлида юк машинаси ағдарилиб кетди

Бишкек-Ўш йўлида оғир юк машинаси йўл четига чиқиб ағдарилиб кетган. Бу ҳақда Фавқулотда Вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди. Жалолобод вилоятининг Тош-Кўмир шаҳрида 6-июль куни соат 15:54да Масалиев кўчасида Ивеко оғир юк ташувчи машинаси бошқарувни эплай олмай йўл ёқасига чиқиб ағдарилиб кетган. Жарбланганлар ва вафот этганлар йўқ. Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг қидирув-қутқарув гуруҳининг қутқарувчилари томонидан ағдарилган машина чиқарилиб берилиган.

Батафсил...

Ўзбекистондан Боткенга инсонпарварлик ёрдами келди

Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан Боткен вилоятига ялпи баҳоси 6 миллион 300 минг сомни ташкил қилган тиббий асбобларни юборишди. Улар орасида ҳимояланувчи воситалар, касалликни аниқловчи лаборотория асбоблари бор. Бу ҳақда Ҳукуматнинг Боткен вилоятидаги ваколатли вакилининг матбуот хизмати маълум қилди. Тадбир Ҳукуматнинг Боткен вилоятидаги ваколатли вакили Алишер Абдрахманов билан Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг музокаралари асосида ўтказилган. Боткен вилоятининг раҳбарияти, қўшни Ўзбекистоннинг…

Батафсил...

7-июлда зотилжамдан 29 киши вафот этди

Бугун, 7-июль ҳолатига кўра шифохонада зотилжам (пневмония) билан даволанаётган 29нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди. Улардан 19 нафари Бишкек шаҳрида. «Март ойидан буён зитилжамдан (пневмония) жами 224 киши вафот этди», — дейди у.

Батафсил...

СOVID-19: 7-июлда етти ўлим қайд этилди, жами ўлим ҳолатлари сони 99тага етди

Сўнги сутка давомида Қирғизистонда 7 нафар бемор COVID-19 инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди. Вафот этган беморлар: Қирғиз-Турк дўстлиги шифохонасида 85 ёшдаги эркак киши; Ўш вилоятлараро шифохонасида 79 ёшдаги эркак киши билан 62 ёшдаги тиббиёт ҳодими; Иссиқкўл вилоят шифохонасида 61 ёшдаги эркак киши (шифокор, педиатр); Жалолобод вилоят шифохонасида 58 ёшдаги эркак киши; Жайил ҳудудий…

Батафсил...

СOVID-19: Қирғизистонда яна 450 кишидан тожливирус аниқланди

Қирғизистонда 7-июль куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 450 та ҳолат аниқланди.  Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди. Унга кўра, Қирғизистонда тожливирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8141 нафарни ташкил қилмоқда. Янги қайд қилинганлар: Бишкек шаҳри –  229; Чуй вилояти — 84; Ўш вилояти —23; Ўш шаҳри –  32; Жалолобод вилояти — 47; Боткен вилояти — 10; Норин вилояти — 11; Талас вилояти — 1; Иссиқкўл…

Батафсил...

СOVID-19: 7-июлда 73 бемор тузалди

Бугун,  7-июль ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 73 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайди.  Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри –  29; Чуй вилояти — 8; Ўш шаҳри –  17; Ўш вилояти — 10; Боткен вилояти — 2; Жалолобод вилояти — 4; Талас вилояти — 3; Қирғизистон бўйлаб COVID-19  инфекциясини юқтириб олган жами 2916 бемор соғайди.

Батафсил...

Президент вилоятлараро транспорт қатновларини тақиқлашга чақирди

Президент Сўўронбай Жээнбеков  6-июлда Ҳавфсизлик кенгашининг мажлисида вилоятлараро транспорт қатновларини тўхтатиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди.  «Ҳозирда баъзи инсонлар янада қаттиқроқ карантин тартибини жорий қилишни сўранишмоқда. Бугунги вазиятга  қараб республика  штаби қарорларни қабул қилиши зарур. Ҳозирги вазиятда вилоятлар орасидаги транспорт қатновларини тўхтатиш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф қиламан», — дейди  Жээнбеков.  Мажлис видеоконференция форматида ўтказилди. Давлат раҳбари аввал тўй-маросимларини ўтказишни тақиқлашга чақирганини…

Батафсил...

Қирғизистон парламенти депутати, собиқ спикер зотилжамдан вафот этди

Парламент депутати, собиқ спикер Чинибай Турсунбеков 6 июль куни кечқурун вафот этди. Бу ҳақда Олий Кенеш матбуот хизмати маълум қилди. Чинибай Турсунбеков икки томонлама зотилжам (пневмония) хасталигига чалинган бўлиб, сўнги кунларда оғир аҳволда, сунъий нафас олиш ускунасига уланган эди. Собиқ спикер Чинибай Турсунбеков 1960 йилнинг 15 октябрида Норин вилоятининг Жон-Булоқ қишлоғида туғилган. 1983 йилда Қирғиз Давлат Университетининг филология факултетини имтиёзли…

Батафсил...

Ўш шаҳридаги “Қуръон ёдлаш коллежи” биноси обсервация сифатида берилади

Ўш шаҳрининг марказида жойлашган 100 ўринли, ички қисмида барча қулайликлари мавжуд бўлган Қирғизистон Ислом университетининг Ўш шаҳридаги “ Қуръон ёдлаш коллежи” биноси пандемия сабабли халққа вақтинчалик обсервация сифатида берилади. Бу ҳақда Қирғизистон Мусулмаонларининг Уламолар Кенгашининг аъзоси, Қирғизистон Ислом университетининг ректори Абдишукур ҳожи Нарматов маълум қилди. — Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: “Мана шундай яхши…

Батафсил...

Ўш шаҳридаги икки мадраса обсервацияга берилади

Ўш шаҳрида жойлашган «Умму Муҳаммад» ва «Сулаймон-Тоғ» мадрасалари обсервация сифатида фойдаланишга берилади. Бу ҳақда шаҳар қозиси Убайдулла ҳожи Сарибаев маълум қилмоқда. Қозининг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда COVID-19 вирусининг кескин равишда тарқалиши сабабли касаллар кўпайгани учун мана шундай қарор қабул қилинган. Қозиёт икки мадрасани тенг  обсервация сифатида фойдаланишга беришга тайёр. Муфтиёт берган маълумотга кўра, ҳар икки мадраса ҳам барча замонамиз талабларга жавоб…

Батафсил...
1 … 8 9 10 11 12 … 14