Бугун, 7-июль ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 73 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари Айнура Ақматова маълум қилди.
Янги соғайган беморлар:
Бишкек шаҳри – 29;
Чуй вилояти — 8;
Ўш шаҳри – 17;
Ўш вилояти — 10;
Боткен вилояти — 2;
Жалолобод вилояти — 4;
Талас вилояти — 3;
Қирғизистон бўйлаб COVID-19 инфекциясини юқтириб олган жами 2916 бемор соғайди.