СOVID-19: 7-июлда етти ўлим қайд этилди, жами ўлим ҳолатлари сони 99тага етди

Сўнги сутка давомида Қирғизистонда 7 нафар бемор COVID-19 инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди.

Вафот этган беморлар:

Қирғиз-Турк дўстлиги шифохонасида 85 ёшдаги эркак киши;

Ўш вилоятлараро шифохонасида 79 ёшдаги эркак киши билан 62 ёшдаги тиббиёт ҳодими;

Иссиқкўл вилоят шифохонасида 61 ёшдаги эркак киши (шифокор, педиатр);

Жалолобод вилоят шифохонасида 58 ёшдаги эркак киши;

Жайил ҳудудий шифохонасида 57 ёшдаги эркак киши;

Бу билан Қирғизистонда тожливирус ҳолати илк маротаба аниқланган 18 мартидан то шу кунгача тожливирусдан ўлганлар сони 99 кишига етди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ