Бишкекда ҳуқуқ фаоллари ва фаоллар иштирокида Бишкек милиция бошлиғи Азамат Ноғўйбоевнинг истеъфосини талаб қилган норозилик митинги бўлиб ўтди. Акция ташкилотчиларидан бири Назгул Турдубекова Ноғўйбоевнинг вояга етмаган зўравонлик қурбонлари ҳақидаги сўзлари «нопрофессионал» ва «жиноятчилик» эканлигини айтди. У президент Садир Жапаров ва ИИВ Улан Ниёзбековга Ноғўйбоев қилган баёнотга ҳуқуқий бахо беришини сўраб мурожаат қилди. 31 март куни Бишкек ИИБ бошлиғи Азамат Ноғўйбоев…
Батафсил...Bo'lim: Хабарлар
Қирғиз паспортини сотиб олмоқчи бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди
Ўзбекистон фуқароси Қирғизистон паспортини ноқонуний йўл билан олмоқчи бўлганликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси маълум қилди. Расман билдирилишича, қўлга олинган шахс “Ислом давлати” террор ташкилоти эмиссарларининг (бошқа давлатга турли топшириқларни бажариш учун юборилган махсус хизматлар ёки ташкилотларнинг махсус вакили – таҳр.) кўмаги билан Қирғизистон паспортини сотиб олиб, кейин Сурияга кетишни ва террор ташкилоти сафига қўшилишни режалаштирган.…
Батафсил...Москвада ватандошини ўлдирган тўрт нафар қирғизистонлик қўлга олинди
Россияда ўлдирилган 17 ёшли қирғизистонлик Анвар Кубаничбек улунинг жасади 26 март куни ватанига етказилди. У ўзининг ватанида, Норин вилоятининг Жумғол туманида дафн этилди. Фожиа пайтида унинг ёнида бўлган ҳамюрти ҳозир оғир аҳволда. Москвада ватандошини ўлдирган тўрт нафар қирғизистонлик қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати унинг Россиядаги ваколатхонасига таяниб хабар берди. 22 март куни Россия ИИВ…
Батафсил...Ўшда ўзбекистонликларга сохта Қирғизистон паспортларини тайёрлаётган аёл қўлга олинди
Ўшда террорчилик фаолиятига алоқадор бўлган Ўзбекистон фуқароларига Қирғизистон паспортини тайёрламоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Аёл қалбаки паспортларини тайёрлаш билан мунтазам шуғулланиб келган. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди. Ҳабарда айтилишича, Ўш вилоятида туғилган Қирғизистон фуқароси Х.У.О., ИШИД халқаро террорчилик ташкилотининг баъзи аъзолари илтимосига кўра, ўз алоқалари орқали террорчилик фаолиятида иштирок этганлик учун қидирувда бўлган ўзбекистонликларга Қирғизистон…
Батафсил...“Дўстлик” масканида Қирғизистондан 1 млн рублдан кўпроқ пул олиб чиқмоқчи бўлган ўзбекистонлик ушланди
Ўзбек-қирғиз чегарасида жойлашган “Дўстлик” ўтиш масканида 29 мартга ўтар кечаси Қирғизистондан Ўзбекистонга 1 миллион 300 минг рублни ноқонуний равишда олиб ўтишга уринган шахс ушланган. Бу ҳақда Қирғизистон МХДҚ Чегара хизмати маълумот тарқатди. Қайд этилишича, “Дўстлик” маскани орқали уйига қайтаётган 27 ёшли ўзбекистонлик юқорида зикр этилган суммани божхона қонунчилигига зид равишда – декларациясиз олиб ўтишга ҳаракат қилган. Қўлга олинган шахс ва пуллар Қирғизистон…
Батафсил...Қирғизистонлик тадбиркорлар Белоруссияда 500 дан ортиқ автомобиллари кечикаётганини маълум қилди
Қирғизистонга олиб кириши керак бўлган 500 дан ортиқ автомобиль йил бошидан бери Беларусда қолмоқда. Бу ҳақда автомобиллар импорти билан шуғулланувчи қирғизистонлик тадбиркорлардан бири Данияр Салякаев маълум қилди. Тадбиркор бунга Беларус божхонаси автомобиллар ва автотиркамалар бўлган вагонларни чегарадан ўтказишга рухсат бермаётганини сабаб қилиб кўрсатиди. Унга кўра, божхона тадбиркорларга вагонлар нима сабабдан ушлаб турилгани ҳақида хабар беришмаган. Текширувлар ўтказиш муддати ҳақида ҳам…
Батафсил...Туркияда Қирғизистон томонидан ташкил этилган ўтовларда тикувчилик курслари очилди
Каҳраманмараш шаҳрида қурилган ўтов шаҳарчада тикувчилик ўқув курслари ташкил қилиндм. Бу ҳақда Твиттерда Туркия таълим вазири Маҳмуд Озер маълум қилди. Вазир томонидан жойлаштирилган видеода зилзила натижасида жабрланган шаҳарчада вақтинча яшовчи аёллар тикувчиликдан дарс олаётгани ҳақида ҳикоя қилинади. «Биз Қирғизистондан олиб келинган ўтовларда ўқув курсларини очдик, у ерда кийим-кечак ва бошқа керакли нарсаларни тикишни ўргатамиз», деди курс ўқитувчиларидан бири Филиз Теке.…
Батафсил...Ўзбекистон фуқароси Қирғизистондан 13 бош олмаҳонни ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлди
Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида 27 март куни Қирғизистон Республикаси чегара қўшинлари томонидан давлат чегараси орқали олмахонларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди. Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати матбуот хизмати хабарига кўра, Қирғизистондан 13 бош олмахонни ноқонуний равишда қўшни республикага олиб ўтмоқчи бўлган 1979 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган. “Олмахонлар солинган қафаслар учта рюкзакка солинган ва шахсий буюмлар билан ёпилган.…
Батафсил...Қирғизистонда “Макон карта” олиш учун ҳужжатларни қабул қилиш бошланди
Қирғизистондаги сайловларда қатнашиш ва ҳукумат лавозимларда ишлаш ҳуқуқларидан маҳрум, аммо қолган барча бошқа ҳуқуқларидан фойдаланиш имконини берувчи «Макон карта» олишга ҳужжатларни қабул қилиш бошланди. “Макон карта”ни олишни истовчи ҳар бир Қирғизистон фуқаролигидан чиққан ватандош Қирғизистоннинг элчихоналари ва консулликларига мурожаат қилишлари мумкин. Қирғизистон ичкарисида бўлган ватандошлар эса давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари мумкин. Қирғизистонда 13 мартдан «Макон карта»ларини олиш учун зарур…
Батафсил...Япония Боткендаги йўллар қурилиши учун 5 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратади
Япония ҳукумати Боткен вилоятида табиий офатга чидамли йўллар қурилиши учун 5,3 миллион доллар грант ажратади. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Грант шартномасини имзолаш маросими Молия вазирлигида бўлиб ўтди, унда Молия вазирлиги раҳбари Алмаз Бакетаев, Япониянинг Қирғизистондаги элчиси Хидеки Года ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA – Japan International Cooperation Agency) Қирғизистондаги вакили Кавамото Хироюки иштирок…
Батафсил...Бишкекда 2 йил аввал вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланаётган шахс қўлга олинди
Пойхатнинг Первомайский туман суди вояга етмаган қизни зўрлашда гумонланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини танлади. Бу ҳақда суд матбуот хизмати хабар берди. Бишкекдаги 1-тергов изоляторига жойлаштирилган шахс устидан вояга етмаган қизнинг зўрлангани ҳақидаги ариза 2021 йилнинг ноябрь ойида келиб тушган. Қариндошларининг сўзларига кўра, 2021 йил август ойида ўша пайтда 13 ёшли қизни ижтимоий тармоқ учун видео суратга олиш баҳонасида эркак Бош прокуратуранинг…
Батафсил...Хитой товарларини “Ўзбекистонга олиб киришнинг коррупциявий схема”сини яратган қирғиз божгирлар қўлга олинди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Хитойдан ноқонуний товарлар олиб ўтишнинг “коррупцивий схемаси”ни яратганликда гумонланган юқори лавозимдаги олти божхона ходими қўлга олинганини билдирди. Расмий баёнотда айтилишича, улар Хитой товарларини ўзлари яратган схема асосида Қирғизистондан Ўзбекистонга олиб ўтилишига воситачи бўлган. Аслида эса, Хитой маҳсулоти Қирғизистонда қолган. Ўзбекистонга эса соҳта ҳужжатлар билан бўш юк машиналари жўнатилган. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси божхона хизматининг олти…
Батафсил...Қирғизистонда 14 ёшли қизни зўрлашда гумон қилинаётган шахс қўлга олинди
Талас туманининг Орол қишлоғида 14 ёшли қизни зўрлашда гумон қилинаётган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Талас вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди. 16 март куни бўлимга жабрланувчининг қариндошлари ариза билан мурожаат қилган, дейилади милиция хабарида. Аризага кўра, 27 январь куни Орол қишлоғида яшовчи фуқаро 2009 йилда туғилган қизни машинасига мажбурлаб чиқариб, кейин зўрлаган. “Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 154 моддаси (Зўрлаш)…
Батафсил...Қирғизистон олтин рудасини экспорт қилишни тақиқловчи фармон ижросини кечиктирди
Қирғизистонда мамлакат президентиниг олтин экспортини тақиқловчи фармоннинг амалга ошириш муддати қолдирилди. Қирғизистон кон-металлургия корхоналари касаба уюшмаси 1 майдан руда ва контцентрат экспорти тақиқланса, кончилик корхоналари тўхтаб қолишидан огоҳлантирди. 2020-йилда ҳали бош вазир бўлган вақтида Садир Жапаров Ала-Бука ва Чотқол вилоятлари аҳолиси билан учрашувда конлардан концентрат экспорти тақиқланишини айтган эди. 2022 йилда эса Жапаров Қирғизистондан олтин рудаси ва олтин концентратини олиб…
Батафсил...Қирғизистонда Миллий шифохона бош шифокори коррупцияда гумонланиб ҳибсга олинди
Қирғизистонда Миллий шифохонаси бош шифокори коррупцияда гумонланиб ҳибсга олинди. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Миллий шифохона бош шифокори Тўхтабой Маанаевга нисбатан жиноий иш очди. Бош шифокорнинг хатти-ҳаракатларида “аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига зарар етказувчи, уларнинг ҳуқуқларини чекловчи ва имтиёзли дори-дармонлар ва дори воситаларини олиш имкониятидан маҳрум қилувчи, оширилган нархларда давлат харидлари кўринишидаги коррупция унсурлари аниқланган. Қирғизистон…
Батафсил...Қирғизистонда Рамазон 23 мартдан бошланади
Қирғизистонда муқаддас Рамазон ойи 23 мартдан бошланади. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси хабар берди. Диний бошқарманинг қайд этишича, санада бир кунга – янги ойга мос равишда фарқ бўлиши мумкин. Муқаддас Рамазон ойининг бошланиши билан мусулмонларнинг рўзаси ҳам бошланади ва у 30 кун давом этади. Рамазон ойи Ҳайит байрами билан тугайди. Ислом дини қоидаларга кўра, рўза тутиш вақтида мусулмонлар кундузи…
Батафсил...Бишкекда тадбиркорлар яна назорат-касса машинасига қарши намойиш ўтказишмоқда
10 март куни Бишкекнинг Горкий майдонида назорат-касса машиналаридан мажбурий фойдаланишга қарши бўлган Талас ва Иссиқкўл вилоятлари тадбиркорлари иштирокида митинг бўлиб ўтмоқда. Азаттиқ мухбирининг хабар қилишича, митингга йиғилган 400га яқин одам патент тизимини тўхтатиш ва НКМни жорий этишга 5 йиллик мороторий қўйишни талаб қилмоқда. Талас вилоятидан келган тадбиркорлардан бири Медетбек Суюнбоевнинг айтишича, “намойишчилар ортида ҳеч ким йўқ”, йиғилганлар солиқ сиёсатида режалаштирилган…
Батафсил...Наманганда қирғизистонликни гаровда сақлаган икки киши қўлга олинди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизматининг 10 март куни маълум қилишича, Ўзбекистоннинг Наманган вилоятида қирғиз фуқаросини ўғирлаганликда ва гаровда сақлаганликда гумонланган икки шахс қўлга олинди. Уларни қўлга олиш жараёни Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда амалга оширилган. Расман билдирилишича, Қирғизистон фуқароси О.Т.Т., беш ой олдин, яъни ўтган йилнинг октябрида ўғирлаб кетилган ва ўшандан бери гаровда ушлаб турилган. Бу ҳақда 28 февралда Қирғизистон…
Батафсил...Душанбеда Қирғизистон-Тожикистон чегараси бўйича навбатдаги музокаралар бўлиб ўтади
10-16 март кунлари Душанбе шаҳрида Тожикистон ва Қирғизистон ишчи гуруҳларининг чегара масалалари бўйича учрашувлари бўлиб ўтади. Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров Бишкекни тарк этувчи гуруҳ таркибини тасдиқлади ва ҳукуматнинг чегарадаги вакили Назирбек Борубаевни унга раҳбар этиб тайинлади. 3-9 февраль кунлари Бишкекда қирғиз-тожик чегараси бўйича навбатдаги музокаралар бўлиб ўтди. Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати “Дўстлик ва ўзаро англашув руҳида ўтган учрашув…
Батафсил...Ақилбек Жапаров: Бозорларда НКМлардан мажбурий фойдаланиш муддати кечиктирилиши мумкин
Вазирлар Маҳкамаси Раиси Оқилбек Жапаров “Ала-Тоо 24” телеканалига берган интервьюсида амалдаги солиқ сиёсати ҳақида гапирди. Жапаров тадбиркорларга 10 мингга яқин НКМ (назорат-касса аппарати) бепул берилаётгани, 20 минг дона назорат-касса машинаси харид қилиш учун маблағ ажратилганини айтди. “Биз бозордаги савдогарларга 1 апрелга қадар назорат-касса машинасидан фойдаланмасликка рухсат бердик. Агар керак бўлса, биз саналарни кўчириш имкониятини кўриб чиқамиз. Лекин биз бир йил…
Батафсил...