Бишкекда ИИБ бошлиғининг истеъфоси талаби билан норозилик акцияси бўлиб ўтди

Бишкекда ҳуқуқ фаоллари ва фаоллар иштирокида Бишкек милиция бошлиғи Азамат Ноғўйбоевнинг истеъфосини талаб қилган норозилик митинги бўлиб ўтди.

Акция ташкилотчиларидан бири Назгул Турдубекова Ноғўйбоевнинг вояга етмаган зўравонлик қурбонлари ҳақидаги сўзлари «нопрофессионал» ва «жиноятчилик» эканлигини айтди. У президент Садир Жапаров ва ИИВ Улан Ниёзбековга Ноғўйбоев қилган баёнотга ҳуқуқий бахо беришини сўраб мурожаат қилди.

31 март куни Бишкек ИИБ бошлиғи Азамат Ноғўйбоев жонли эфирда вояга етмаган қизларга нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатларига изоҳ берар экан, баъзи бедарак йўқолган қизлар “ихтиёрий равишда” интим муносабатларга киришганини таъкидлади.

Кейинроқ ИИВ Ички тергов хизмати Ноғўйбоевнинг сўзлари юзасидан текширув бошланганини маълум қилди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Қирғизистонда 2021 йилда болаларга нисбатан 3034 та жиноят қайд этилган бўлиб, улардан 500 таси жинсий зўравонлик билан боғлиқ.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, 2022 йилда вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари бўйича 438 та жиноий иш қўзғатилган. Ички ишлар вазири Улан Ниёзбековнинг айтишича, болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари йил сайин ортиб бормоқда.

2022 йил август ойида Президент Садир Жапаров болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтириш тўғрисидаги қонунни имзолаган эди. Қонунга кўра, вояга етмаганларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилиш муддати ва жарима миқдори оширилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ