Ўш шаҳрида одамларни қурол билан қўрқитиб, қароқчиликда гумон қилинган йигитлар қўлга олинди. Бу ҳақда Ўш ШИИБнинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум бўлишича, 2-август куни Ўш ШИИБга Коммунист овулининг Т.Ф. исмли фуқароси шикоят аризаси билан мурожаат қилган. Унинг сўзларига кўра, 1-август куни, тахминан соат 23:30 атрофида, Ўш шаҳридаги Қурманжан Датқа кўчаси билан Мўминов кўчасининг чорраҳасида 20 дан 25 ёшгача бўлган нотаниш…
Батафсил...Bo'lim: COVID-19: «Қийма» лойиҳаси
Оренбургдаги қирғизистонликлар Қозоғистон орқали келишади
Россиянинг Оренбург вилоятидаги Қирғизистон фуқаролари Қозоғистон ҳудуди орқали олиб келинади. Бу борада келишувга эришилганлигини 3-август куни Республика тезкор штаби маълум қилди. Фуқароларни автобусларда бир неча босқичда етказиб келиш режалаштирилган. Уларнинг биринчи гуруҳи бугун келади. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги қирғизистонлик фуқароларни Қозоғистон чегараси очилмагунча Россия ва Қозоғистон давлат чегараларига бормасликка чақирмоқда.
Батафсил...Суриядаги қирғизистонлик аёлларнинг қариндошлари Бишкекда акция ўтказди
Бишкекда Сурия ҳудудида бўлиб турган қирғизистонлик аёлларнинг қариндошлари акция ўтказди. Улар аёлларни ватанга қайтаришга ёрдам беришни сўраб президент Сўўрўнбай Жээнбековга мурожаат қилдилар. Акция иштирокчиларининг сўзларига қараганда, Суриянинг қочоқларга мўлжалланган «Ал-Ҳол» лагерида айни дамда юздан ортиқ қирғизистонлик аёл бор, уларнинг ҳар бирининг бир нечта фарзандари бор. Бундан аввал Суриядаги қирғизистонлик аёлларнинг қариндошлари бир неча бор мамлакат ҳукуматига мурожаат қилиб ҳукумат ўз…
Батафсил...Қатар Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатди
COVID-19 га қарши курашиш мақсадида Қатар Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдам кўрсатди. Бугун Манас халқаро аэропортига Қатардан 420 дона кислород концентратори етиб келди. Юкнинг умумий қиймати 250 минг долларни ташкил этади. Қатардан тиббий жиҳозларни соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Бақит Жанғазиев бошчилигидаги делегация қабул қилди. Ускуналар кислород концентраторлари тиббий муассасаларга тарқатилади.
Батафсил...Ўш шаҳар суди ўз фаолиятини бошлади
Тожливирус ва зотилжам билан касалланган Ўш шаҳар суди ходимлари тузалиб, ишга қайтишди. Бу ҳақда Ўш шаҳар суди матбуот хизмати хабар қилмоқда. Аввалроқ Ўш шаҳар судидаги 2 судяда зотилжам ва 7 ходимда тожливирус қайд қилинган эди. Шу сабабли, бино карантинга олиниб, ёпилган эди. Судялардан бири зотилжамдан вафот этди. Қолганларнинг якуний анализлари ижобий чиқиб, иш жойига қайтишди. Ўш шаҳар суди ўз фаолиятини…
Батафсил...Ҳориж давлатлари Қирғизистон билан парвозларни тиклай олмайди
Туркия, Қозоғистон, Россия ва БАА Қирғизистон билан мунтазам рейсларни тиклашга тайёр эмас. Россия Қирғизистон билан халқаро рейсларни қайта тиклаш таклифини рад этди. Бу ҳақда Фуқаро авиацияси агентлиги директори Қурманбек Акишев маълум қилди. Унга кўра, чартер рейслари сони кўпаяди. Август ойида халқаро рейслар тўлиқ ишламайди. Туркия билан чартер рейслари кўпайтирилиб, Turkish Airlines, Pegasus ва Avia Traffic компаниялари ташийди. Бирлашган Араб Амирликларидан…
Батафсил...Ўшда ўзбек мактабларнинг бошланғич синф ўқувчилари учун видеодарслар тасвирга олинмоқда
Қирғизистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги томонидан, Ўш шаҳридаги ўзбек тилидаги мактабларнинг бошланғич синф ўқувчилари учун 2020 йил биринчи чорагида “Интимақ” ТВ орқали телевизион дарсларни тасвирга олиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Ўш шаҳар таълим бериш бошқармаси маълум қилмоқда. Шунингдек Ўзбек тили ва адабиётидан видео дарслар ҳам тайёрланмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида 300 га яқин теледарслар тасвирга олинади. Шаҳар мактабларидан 20 нафар…
Батафсил...Бишкек шаҳрида қуролланган одам одамларга таҳдид қилди
Бишкек шаҳрида қуролланган одам одамларга таҳдид қилди. Воқеанинг видеоси ижтимоий тармоқларда жойлаштирилди. Биринчи май РИИБнинг матбуот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 1-август куни юз берган. «Ушбу ҳолат Жиноят кодексининг 266-моддаси (безорилик) бўйича қайд этилди ва тегишли экспертизалар тайинланди. Кейинчалик маълумотнинг тўлиқ тафсилотлари берилади», – дейилади хабарда.
Батафсил...Қирғизистон Қозоғистон билан савдони 30,9 фоизга камайтирди
Қирғизистон Қозоғистон билан савдо ҳажмини 30,9 фоизга камайтирди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилмоқда. 2020 йилнинг 5 ойида мамлакатнинг ташқи савдо ҳажми 274,5 миллион долларни ёки 2019 йилнинг январ-майига нисбатан 69,1 фоизни ташкил этади. Шу билан бирга, Қирғизистондан Қозоғистонга товарлар экспорти 87,5 миллион долларни ёки 67,5 фоизни, товарлар импорти эса 187 миллион долларни ёки 69.8 фоизни ташкил этмоқда.
Батафсил...Тожливирус вабоси узоқ давом этади
1 август куни Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг (ЖССТ) фавқулодда вазиятлар қўмитаси ўзининг бош офиси жойлашган Женева шаҳрида йиғилиш ўтказиб, ўтган йилнинг декабридан бери давом этиб келаётган тожливирус инқирози бўйича муҳокамалар олиб борди. Ушбу қўмитанинг огоҳлантиришича, бу вабо узоқ муддат давом этишининг эҳтимоли юқори. “ЖССТ CОVID-19 вабосининг глобал хавфини жуда юқори деб баҳолашда давом этади. Қўмита тожливируснинг тахмин қилинган узоқ муддат…
Батафсил...Бобур театрининг актёри Маҳмуджон Раҳматов вафот этди
Қирғизистонда хизмат кўрсатган артист Маҳмуджон Раҳматов 2-август куни юрак хуружидан вафот этди. Бу ҳақда Ўш шаҳридаги Бобур номидаги Ўзбек академик мусиқий театрининг директори Аъзам Раҳим Абдуразаков маълум қилди. 69 ёшли Маҳмуджон Раҳматов Қирғизистонда ўзбек театрининг ривожланишига ҳисса қўшган маданият арбобларидан бири эди. Ўзбекистоннинг Андижон вилоятида туғилиб, актёрлик маҳоратини ўргангандан сўнг, 1969 йилда Ўш шаҳридаги театрда ўз меҳнат фаолиятини бошлаган .…
Батафсил...Янги ўқув йилида 155 мингга яқин бола 1-синфга боради
Жорий йилда 155 мингга яқин бола биринчи синфга боради, деди Таълим ва фан вазири Қанибек Исақов. «Биз биринчи синф ўқувчилари учун алоҳида шароит яратмоқчимиз, чунки улар масофавий ўқишга тайёр эмаслар. Алгоритм ишлаб чиқилмоқда ва бир нечта вариантлар кўриб чиқилмоқда. Янги ўқув йилини эпидемиологик вазият яхши бўлган туманларда бошлашни режалаштирмоқдамиз. Шаҳарларда биз биринчи синф ўқувчиларини кичик гуруҳларга ажратамиз. Ўқувчилар 1 кун…
Батафсил...Май ойида дунё бўйлаб сайёҳлар сони 98 фоизга камайган
2020 йилга келиб Жаҳондаги туризм билан боғлиқ иш-фаолиятлари 320 миллиард долларни йўқотиши мумкин. Бу пандемиянинг оқибатлари билан боғлиқ. Бутун жаҳон сайёҳлик ташкилотининг таҳминларига кўра, май ойида чет элга саёҳат қилганлар сони 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 98 фоизга камайди. Бу 2009 йилдаги иқтисодий инқироздан уч баравар кўпдир.
Батафсил...Жээнбеков:1-синфларни мактабда ўқитишларини вазирга ҳам, бош вазирга ҳам айтдим
Президент янги ўқув йили ҳақида ўз фикрини билдирар экан, биринчи синфда масофадан ўқитиш ўқитувчилар учун ҳам, ота-оналар учун ҳам ноқулай бўлишини таъкидлади. – Мен вазирга ҳам, Бош вазирга ҳам болаларни мактабда ўқитиш масаласини кўриб чиқишини айтдим. Энди бу масала тегишли идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти Сўўрўнбай Жэнбеков Биринчи Радиога берган интервюсида маълум қилди. Давлат раҳбари янги ўқув…
Батафсил...Бишкек шаҳар қозияти 200 оилага гўшт тарқатди
Бишкек шаҳри мусулмонлари қозияти саҳоватли инсонлар билан биргаликда 31 июль куни шаҳар марказий масжидида «Қурбонлик» тадбирини ўтказди. Тадбир давомида шаҳардаги 200 эҳтиёжманд оилага 600 кг гўшт тарқатилди. Бишкек шаҳар қозисининг вазифасини бажарувчи Эрназар ҳожи Асатов гўшт олишга келган фуқароларга мурожаат қилиб, уларни Қурбон ҳайити билан табриклади ва Қирғизистон халқига дуо қилди. «Қурбон ҳайитида инсоннинг энг яхши амаллардан бири бу қурбонлик…
Батафсил...Қирғизистонда 2,6 млн тиббий юзқоп мавжуд
31 июль куни Ҳукумат уйида ўтказилган матбуот анжуманида Бош вазир ўринбосари Аида Исмаилова мамлакатдаги шахсий ҳимоя воситаларининг захираси ҳақида гапирди. Мамлакатда қуйидаги химояланиш воситалари мавжуд: юз қоп – 2 миллион 662 минг 728; дезинфекциялаш воситалари – 442 минг 123; бир марталик ҳимоя костюми – 328 минг 42; ҳимоя костюми – 24 минг 832; респиратор (FFP2) – 246 минг 751; респиратор…
Батафсил...Қирғизистонда бир йилда 1730 киши қандли диабетдан вафот этди
Ўтган йили Қирғизистонда 1730 киши қандли диабетдан вафот этган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош эндокринологи Наталя Добринина 31 июль куни маълум қилди. Унга кўра, 2018 йилда 1536 киши қандли диабетдан вафот этган. «2020 йилнинг 1 январь ҳолатига 62 минг 878 киши қандли диабет билан касалланган. Улар орасидан 2499 нафар бемор қандли диабетнинг 1-тоифаси билан қайд қилинган. Беморлар орасида 475…
Батафсил...Эртага Ўш-Новосибирск йўналишидаги самолёт учади
Ўшдан Новосибирск йўналишидаги навбатдаги рейс эртага, 1 август соат 17: 45да жўнайди. Россиянинг Ўшдаги бош консуллиги йўловчилар рўйхати эълон қилинганини маълум қилди. Йўловчилар аэропортга 5 соат аввал келишлари керак.
Батафсил...Ўшда гуруч контрабандаси билан шуғулланган ҳайдовчи қўлга олинди
Ўш вилояти ҳудудига 7 тонна гуручни ноқонуний олиб келаётган шахс қўлга олинди. Божхона ходимлари томонидан Қирғизистон фуқароси А.Б.М. бошқарувидаги “КамАЗ” тўхтатилиб, текширилган. Натижада қўшни давлатдан 7000 кг оқ гуруч мамлакатга ноқонуний олиб кирилганлиги аниқланди. Маҳсулот нархи 735 минг сомни ташкил қилади. Ушбу ҳолат Жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг ягона реестрида қайд этилди.
Батафсил...Жалолобод вилоятида Ҳайит намози ўқилмайди
Эртага, 31-июль куни, Жалолобод вилоятида ҳозирги вазият туфайли Қурбон ҳайити намози жамоат бўлиб ўқилмайди. Шу муносабат билан вилоят милициясининг вакиллари фуқароларга тушунтириш ишларини олиб бормоқда, дея хабар беради Жалолобод вилояти ИИБнинг матбуот хизмати. Тушунтириш тадбирларида ҳозирги вазиятни тўғри қабул қилиб, бир-бирларининг уйларига боишни чеклайди ва зарурат бўлмаганда уйдан чиқмасликни эслатишмоқда. Милиция шунингдек, одамларни юқумли касалликлардан узоқ туришга ва тегишли санитар…
Батафсил...