Янги ўқув йилида 155 мингга яқин бола 1-синфга боради

Жорий йилда 155 мингга яқин бола биринчи синфга боради, деди Таълим ва фан вазири Қанибек Исақов.

«Биз биринчи синф ўқувчилари учун алоҳида шароит яратмоқчимиз, чунки улар масофавий ўқишга тайёр эмаслар. Алгоритм ишлаб чиқилмоқда ва бир нечта вариантлар кўриб чиқилмоқда. Янги ўқув йилини эпидемиологик вазият яхши бўлган туманларда бошлашни режалаштирмоқдамиз. Шаҳарларда биз биринчи синф ўқувчиларини кичик гуруҳларга ажратамиз. Ўқувчилар 1 кун ўқитувчилар билан, 1 кун ота-оналари билан ўқишади. Бу шунчаки вариант, барчаси ота-оналар билан  муҳокама қилинади », – деди Исақов.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ