Қирғизистонда 2,6 млн тиббий юзқоп мавжуд

31 июль куни Ҳукумат уйида ўтказилган матбуот анжуманида Бош вазир ўринбосари Аида Исмаилова мамлакатдаги шахсий ҳимоя воситаларининг захираси ҳақида гапирди.

Мамлакатда қуйидаги химояланиш воситалари мавжуд:

юз қоп – 2 миллион 662 минг 728;

дезинфекциялаш воситалари – 442 минг 123;

бир марталик ҳимоя костюми – 328 минг 42;

ҳимоя костюми – 24 минг 832;

респиратор (FFP2) – 246 минг 751;

респиратор (FFP3) – 74 минг 992;

бахили – 710 минг 620;

ҳимоя кўзойнаги – 82 минг 349;

қўлқоп – 4 миллион 776 минг 495.

«Штабнинг ҳар бир мажлисида ҳудудлардаги соғлиқни сақлаш муассасаларида қанча шахсий ҳимоя воситалари мавжудлигини муҳокама қиламиз. Шахсий ҳимоя воситаларининг захиралари етарли», – деди у.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ