Ҳориж давлатлари Қирғизистон билан парвозларни тиклай олмайди

Туркия, Қозоғистон, Россия ва БАА Қирғизистон билан мунтазам рейсларни тиклашга тайёр эмас.

Россия Қирғизистон билан халқаро рейсларни қайта тиклаш таклифини рад этди. Бу ҳақда Фуқаро авиацияси агентлиги директори Қурманбек Акишев маълум қилди.

Унга кўра, чартер рейслари сони кўпаяди. Август ойида халқаро рейслар тўлиқ ишламайди.

Туркия билан чартер рейслари кўпайтирилиб, Turkish Airlines, Pegasus ва Avia Traffic  компаниялари ташийди.

Бирлашган Араб Амирликларидан чартер рейслари ҳафтада икки марта Air Arabia ва Fly Dubai томонидан амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ халқаро рейслар август ойида қайта тикланиши ҳақида хабар берилганди. Аввалига Қирғизистон Россия, Қозоғистон, Туркия ва Бирлашган Араб Амирликларига парвозларни қайта тиклашни режалаштирган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ