Қирғизистон Қозоғистон билан савдо ҳажмини 30,9 фоизга камайтирди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилмоқда.
2020 йилнинг 5 ойида мамлакатнинг ташқи савдо ҳажми 274,5 миллион долларни ёки 2019 йилнинг январ-майига нисбатан 69,1 фоизни ташкил этади.
Шу билан бирга, Қирғизистондан Қозоғистонга товарлар экспорти 87,5 миллион долларни ёки 67,5 фоизни, товарлар импорти эса 187 миллион долларни ёки 69.8 фоизни ташкил этмоқда.