Қирғизистонда бир йилда 1730 киши қандли диабетдан вафот этди

Ўтган йили Қирғизистонда 1730 киши қандли диабетдан вафот этган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош эндокринологи Наталя Добринина 31 июль куни маълум қилди.

Унга кўра, 2018 йилда 1536 киши қандли диабетдан вафот этган.

«2020 йилнинг 1 январь ҳолатига 62 минг 878 киши қандли диабет билан касалланган. Улар орасидан 2499 нафар бемор қандли диабетнинг 1-тоифаси билан қайд қилинган. Беморлар орасида 475 болалар ва ўспиринлар бор », – деди у.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ