Жалолобод вилоятида Ҳайит намози ўқилмайди

Эртага, 31-июль куни, Жалолобод вилоятида ҳозирги вазият туфайли Қурбон ҳайити намози жамоат бўлиб ўқилмайди. Шу муносабат билан вилоят милициясининг вакиллари фуқароларга тушунтириш ишларини олиб бормоқда, дея хабар беради Жалолобод вилояти ИИБнинг матбуот хизмати.

Тушунтириш тадбирларида ҳозирги вазиятни тўғри қабул қилиб, бир-бирларининг уйларига боишни чеклайди ва зарурат бўлмаганда уйдан чиқмасликни эслатишмоқда. Милиция шунингдек, одамларни юқумли касалликлардан узоқ туришга ва тегишли санитар қоидаларига риоя қилишга чақирмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ