Жээнбеков:1-синфларни мактабда ўқитишларини вазирга ҳам, бош вазирга ҳам айтдим

Президент янги ўқув йили ҳақида ўз фикрини билдирар экан, биринчи синфда масофадан ўқитиш ўқитувчилар учун ҳам, ота-оналар учун ҳам ноқулай бўлишини таъкидлади.

– Мен вазирга ҳам, Бош вазирга ҳам болаларни мактабда ўқитиш масаласини кўриб чиқишини айтдим. Энди бу масала тегишли идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти Сўўрўнбай Жэнбеков Биринчи Радиога берган интервюсида маълум қилди.

Давлат раҳбари янги ўқув йили ҳақида ўз фикрини айтди, 1-синфларни масофадан ўқитиш ўқитувчилар учун ҳам, ота-оналар учун ҳам қийинчилик туғдириб, ноқулай бўлишини таъкидлади.

«Эҳтиёжлар пайдо бўлгани сабабли,  ўқув жараёни масофавий ўқишга тўлиқ мослаштирилди. Биз ушбу жараёнга ўтдик десам ҳам бўлаверади. Албатта, ўқитувчиларимиз ўз вазифаларини бажаришмоқда. Бундан ташқари, ота-оналар бу жараёнда иштирок этишга мажбур бўлди. Болаларни ўқитиш, тарбиялаш вазифаси ва масъулияти ўқитувчилар зиммасига юклаб қўйишга барчамиз кўникиб қолганмиз. Баъзи ота-оналар масофадан ўқитишдан норози бўлишлари мумкин, чунки уларнинг тирикчиликлари бор. Мен янги ўқув йили ҳақида вазир билан гаплашдим. Биринчи чоракни масофавий ўқитиш билан бошлаб, кейин вазиятга қараймиз, демоқда. Аммо 1-синфларни мактабда ўқитиш масаласи кўриб чиқилиши керак «, – деди Жэнбеков.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Таълим ва фан вазирлиги янги ўқув йилининг биринчи чорагида мактаб ўқувчилари масофавий таълим олишини эълон қилган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ