Ўшда гуруч контрабандаси билан шуғулланган ҳайдовчи қўлга олинди

Ўш вилояти ҳудудига 7 тонна гуручни ноқонуний олиб келаётган шахс қўлга олинди.

Божхона ходимлари томонидан Қирғизистон фуқароси А.Б.М. бошқарувидаги “КамАЗ” тўхтатилиб, текширилган. Натижада қўшни давлатдан 7000 кг оқ гуруч мамлакатга ноқонуний олиб кирилганлиги аниқланди. Маҳсулот нархи 735 минг сомни ташкил қилади.

Ушбу ҳолат Жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг ягона реестрида қайд этилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ