Ўш шаҳар суди ўз фаолиятини бошлади

Тожливирус ва зотилжам билан касалланган Ўш шаҳар суди ходимлари тузалиб, ишга қайтишди. Бу ҳақда Ўш шаҳар суди матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Аввалроқ Ўш шаҳар судидаги 2 судяда зотилжам ва 7 ходимда тожливирус қайд қилинган эди. Шу сабабли, бино карантинга олиниб, ёпилган эди. Судялардан бири зотилжамдан вафот этди. Қолганларнинг якуний анализлари ижобий чиқиб, иш жойига қайтишди.

Ўш шаҳар суди ўз фаолиятини 29 июл куни бошлади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ