Ўшда ўзбек мактабларнинг бошланғич синф ўқувчилари учун видеодарслар тасвирга олинмоқда

Қирғизистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги томонидан,  Ўш шаҳридаги ўзбек тилидаги мактабларнинг бошланғич синф ўқувчилари учун 2020 йил биринчи чорагида “Интимақ” ТВ орқали телевизион дарсларни тасвирга олиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Ўш шаҳар таълим бериш бошқармаси маълум қилмоқда.

Шунингдек Ўзбек тили ва адабиётидан видео дарслар ҳам тайёрланмоқда.

Ушбу лойиҳа доирасида 300 га яқин теледарслар тасвирга олинади. Шаҳар мактабларидан 20 нафар ўқитувчи ушбу дарсни тайёрлаш учун таклиф этилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ