Оренбургдаги қирғизистонликлар Қозоғистон орқали келишади

 Россиянинг Оренбург вилоятидаги Қирғизистон фуқаролари Қозоғистон ҳудуди орқали олиб келинади. Бу борада келишувга эришилганлигини  3-август куни Республика тезкор штаби маълум қилди.

Фуқароларни автобусларда бир неча босқичда етказиб келиш режалаштирилган. Уларнинг биринчи гуруҳи бугун келади.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги қирғизистонлик фуқароларни Қозоғистон чегараси очилмагунча Россия ва Қозоғистон давлат чегараларига бормасликка чақирмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ