Қирғизистонда ишсизлик даражаси

Қирғизистонда 2020-йилнинг 1-июль ҳолатига кўра, ишсиз сифатида рўйхатга олинган фуқаролар сони 100,2 минг кишига етди. Уларнинг 78,6 нафари расмий ишсиз мақомига эга. Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазирлигига кўра, ишсизларнинг асосий қисми Жалолобод вилоятида. Расмий равишда ишсиз сифатида рўйхатдан ўтганлар: Жалолобод вилоятида – 24 минг киши ёки 6,3%; Боткен вилояти – 10,8 минг киши ёки 5,5%; Ўш вилоятида – 20,4 минг…

Батафсил...

Фуқаро сайловчилар рўйхатида бўлганлигини қандай текшириши мумкин?

Давлат рўйхатга олиш хизматига кўра, сайловчилар рўйхатидаги шахсий маълумотлар беш хил усулда текширилиши мумкин. Унга кўра, фуқаролар учун МККнинг хизматларининг мобил иловасида янги функция ишга туширилди. У орқали қирғизистонликлар ўзларининг сайлов участкаларининг сони ва манзилини текширишлари мумкин. Илова Android платформасидаги смартфонлар фойдаланувчилари учун мавжуд. Бунинг учун Play Market илова дўконларидан » МККнинг хизматлари» иловасини юклаб олинг ва «МСКнинг манзилини текшириш»…

Батафсил...

Йил бошидан бери Қирғизистонда 65 киши сув сабабли вафот этган

Қирғизистонда 2020-йилнинг бошидан бери сув билан боғлиқ фожеалар натижасида жами 65 киши ҳалок бўлди. Улардан 46 таси ёз фаслида вафот этган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати хабарига кўра, 19-август ҳолатига кўра 33 эркак, 6 аёл, 15 бола ва 11 ўспирин бўлган. 2019-йилнинг 19-август ҳолатига кўра мамлакатда 129 киши сувга чўкиб, вафот этган. Улардан 102 киши ёзда сувга чўкиб кетган.

Батафсил...

Мактабда 1-синфларни ўқитиш тартиби эълон қилинди

Мактаблар учун талаблар ва биринчи синф ўқувчиларининг ота-оналари учун тавсиялар ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг касалликларни олдини олиш ва давлат санитария-эпидемиология назорати департаментининг умумий гигиенаси шифокори Мария Кушубакова маълум қилди. Шуни таъкидлаш керакки, бу йил мактаб ўқувчиларини масофадан ўқитиш тўғрисида қарор қабул қилинди ва ҳар куни фақат биринчи синф ўқувчилари мактабга боришади. Ушбу департамент Таълим ва фан вазирлиги…

Батафсил...

Парламент сайловларида қатнашишдан бош тортган партиялар

Баъзи партиялар Марказий сайлов комиссиясига парламент сайловларида қатнашишдан бош тортганликларини маълум қилишди. Дастлаб, жами 44 та партия рўйхатга олинган эди. Олий Кенгаш депутатлари 2020-йилнинг 4 октябрида сайланади. Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан рўйхатдан ўтмай қолган партиялар: 1. «Қирғизистон аграр партияси» –(«Кыргыз Республикасынын агрардык партиясы») 2. «Демократ» 3. «Қирғизистон Коммунистик партияси» («Кыргызстандын коммунисттер партиясы») Марказий сайлов комиссияси «Жаратман Эл» партиясидан номзодларни…

Батафсил...

1 сентябр куни 11 янги мактаб фойдаланишга топширилади

Қирғизистонда 29 та авария ҳолатидаги мактаблар мавжуд, деди Бош вазир Қубатбек Бўрўнов 19-август куни бўлиб ўтган брифингда. Унининг сўзларига кўра, улардан 11 мактабнинг биноси қурилиши 1 сентябрга қадар якунланиб, фойдаланишга топширилади. “Бошқа мактабларнинг қурилиши йил охирига қадар якунланади. Масжидларда ва бошқа биноларда ўқиётган ўқувчилар янги мактабга бора бошлайдилар ”, деди Бўрўнов.

Батафсил...

Қирғизистон Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегаралар бўйича музокаралар ўтказади

Бишкек чегара масаласида ўзбек ва тожик томони билан бош вазир ўринбосарлари даражасида музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда, деди 18 август куни Қирғизистон президенти билан ўтказилган онлайн йиғилишда Қирғизистон бош вазирининг ўринбосари Акрам Мадумаров. Унга кўра, чегараларда нохуш ҳодисаларга йўл қўймаслик мақсадида маҳаллий расмийлар хавфсизлик органлари билан биргаликда аҳоли орасида тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбеков пандемия шароитида чегараларни демаркация ва…

Батафсил...

Ўшда 29 ёшли эркак кичкина қизни машинасида зўрлаганликда гумон қилинмоқда

Қорасув туманида 6 ёшли қизни жинсий зўрлашда гумон қилинган 29 ёшли эркакнинг иши прокуратура органларига топширилди. Ушбу маълумотни Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати тасдиқлади. 11-июл куни, тахминан соат 11:30 ларда, Қорасув тумани, Нариман қишлоғида, М.А. милицияга мурожаат қилган. Унинг сўзларига кўра, унинг қизи, 2014 йилда туғилган Р.М., уйи ёнида ўйнаб юрганида нотаниш киши «ДЭУ  Лаcетти»  русумли автомашинасига солиб,…

Батафсил...

Агар вазият барқарорлашса, иккинчи чоракда барча ўқувчилар мактабга боришлари мумкин

Болаларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2020-2021 ўқув йилининг биринчи чораги онлайн режимида ташкил этилади, деди Бош вазир Қубатбек Бўрўнов 19 август куни бўлиб ўтган брифингда. Унинг сўзларига кўра, 14-август куни ҳукумат йиғилишида янги ўқув йилининг бошланиши масаласи муҳокама қилинган ва қарор қабул қилинди. “Мактабга фақат биринчи синф ўқувчилари боради. Қолганлари масофавий форматда ўқишади. Агар кузда эпидемиологик вазият барқарорлашса, ўқувчилар…

Батафсил...

Ўзган ҳокими Ўш вилояти раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлди

Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги вакилининг биринчи ўринбосари бўлиб Алайчиев Бақтибек Бўлбурович тайинланди. У аввал Ўзган туманининг ҳокими бўлиб ишлаган. Бақтибек Алайчиев 1965-йил 12-апрелида Ўш шаҳрида туғилган. Оилали, 4 фарзанднинг отаси. Маълумоти: – 1981-1986 йиллари К.И.Скриябин номидаги Қирғизистон қишлоқ хўжалиги институтини агроном мутахассислиги бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолияти: 1986-1987 йилларда – Қизил-Октябр совхозида бригадир, агроном; 1987-1992 йилларда – Қизил-Октябр совхозининг комсомол ёшлар қўмитаси…

Батафсил...

Тўйлар туфайли ресторанлар устидан назорат кучайтирилди

Қирғизистонда қаҳвахона, ресторан ва бошқа кўнгил очар муассасалар устидан назорат кучайтирилди. Бу каби қарорнинг қабул қилинишига тақиқларга қарамай тантаналарнинг давом этаётгани сабаб бўлди. Бу ҳақда 18 август куни Республика коронавирусга қарши кураш штаби маълум қилди, унинг мажлисида бош вазир Кубатбек Бўрўнов иштирок этди. Унинг айтишича, сўнги вақтларда қаҳвахона ва ресторанларда турли тантаналар ўтказиш кўпайди. «Кўпчилик айнан тўй, маросимларда иштирок этганларидан…

Батафсил...

Бу йил Жалолобод вилоятида 23 та болалар боғчаси қурилади

 Бу йил Жалолобод вилоятида 23 та янги болалар боғчалари қурилишини якунлаш бўйича ҳаракатлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда вилоят маъмурияти хабар берди. Маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда туман ва шаҳарларда қурилаётган болалар боғчалари республика ва маҳаллий бюджетлардан, вилоят ва туман маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмоқда. Унда жами 1445 ўрин пайдо бўлади. Бир болалар боғчаси тўлақонли битказилиб фойдаланишга берилса, 7 муассасада маблағ этишмаслиги сабабли қурилиш…

Батафсил...

437 киши COVID-19дан ўлмаган. Вазирлик статистикани қайта кўриб чиқди

Қирғизистонда тожливирусдан вафот этган беморларга оид статистикани таҳлил қилиш натижасида 437 киши COVID-19 касаллигидан бошқа касаллик туфайли вафот этгани аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев брифинг пайтида маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, 18 август ҳолатига кўра, мамлакатда тожливирусдан вафот этганлар сони 1448 кишига етгани айтилган. Аммо Соғлиқни сақлаш вазирлиги статистикани қайта ўрганиб чиққанда, 437 киши тожливирусдан ташқари касалликлардан…

Батафсил...

Бу йил ўтган йилга нисбатан ўлган одамлар кам

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев Қирғизистонда ўлим ҳолатлари тўғрисидаги статистик маълумотларни тақдим этди. Унинг сўзларига кўра, бу йил ўлганлар сони ўтган йилдагидан кўп эмас. 2019 йилнинг дастлабки етти ойида жами 19 346 ўлим (100000 аҳолига 301,3 ҳолат) қайд этилди. Шунингдек жорий йилнинг шу даврида 18,799 киши (ҳар 100000 аҳолига 287 та ҳолат) вафот этган.

Батафсил...

Олий ўқув юрти ва коллежларда ўқув йили онлайн бошланади

Олий ва ўрта профессионал таълим ташкилотларида янги ўқув йили онлайн-форматида бошланади. Бу қарор мулк шаклидан қатъий назар барча таълим муассасларига тааллуқлидир. Бу ҳақда таълим вазирлиги маълум қилди. Таълимда ZOOM, Google classroom, Moodle, WhatsApp, Skype сингари платформалардан, электрон кутубхонадан фойдаланилади. Таълим вазирлигининг ишонтиришича, консультатив маслаҳат таълим соҳасида инсон ресурсларини тайёрлаш, цифрли инфраструктуралар, методик база ва ўқув жараёнини баҳолаш методларини онлайн-форматида тавсия…

Батафсил...

Ўш шаҳар шифохонасига Ўзбек миллий маркази 6 миллион сомлик ёрдам берди

Бугун, 18-август куни Ўш шаҳридаги Ўзбек Миллий маркази томонидан  Ўш шаҳар клиник шифохонасига иккита тез ёрдам машинаси ва беморлар учун кўрпа-тўшаклар, ортопедия тўшаклари ва ҳимоя костюмлари топширилди. Ўшдаги Ўзбек миллий маркази президенти Рашидхон Хўжаевнинг сўзларига кўра, берилган ёрдамнинг умумий ҳажми 6 миллион сомни ташкил этади. “Ёрдам қўлини чўзган фуқаролар – Ўш ва Ўш вилоятидаги қардошларимиздир. Биз аллақачон ҳудудларда бир қатор…

Батафсил...

30,6 мингдан ортиқ қирғизтонлик Россиядан ватанига қайтишди

10-17 август кунлари чартер рейсларида 3915 нафар фуқаро Россиядан олиб келинган. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси хабар бермоқда. «Умуман олганда парвозлар тўхтатилганидан бошлаб, 20 мартдан 17 августгача Россиянинг 21 вилоятидан 30 минг 656 киши қайтиб келди. Россиядан 121 та  рейс ва Оренбург ва Самара вилоятларидан Қозоғистон орқали 95 та автобус ташкиллаштирилган”, – дейилади элчилик хабарида. Шуни таъкидлаш керакки, Россия чет…

Батафсил...

Солиқ тўловчиларга солиқ қарзлари бўйича белгиланган жарималари бекор қилинди

Солиқ ва суғурта бадаллари бўйича қарздорлар 2021 йил 1 июлга қадар қарздорликдан қутилгудек бўлишса, у ҳолда уларга белгиланган жарима ва пенялардан озод қилинадилар. 2021 йил 31 декабрига қадар қутилсалар, у ҳолда жарималар «чегирма»си 50%ни ташкил қилади. Бу ҳақда 17 август куни президент Сўўронбай Жээнбеков томонидан имзоланган “суғурта бадаллари бўйича жарималар, солиқ санкциялари, пенялар, фоизларни реструктуризациялаш тўғрисида”ги қонунда таъкидланади. Қонун парламент…

Батафсил...
1 2 3 4 22