Қирғизистонда ишсизлик даражаси

Қирғизистонда 2020-йилнинг 1-июль ҳолатига кўра, ишсиз сифатида рўйхатга олинган фуқаролар сони 100,2 минг кишига етди. Уларнинг 78,6 нафари расмий ишсиз мақомига эга.

Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазирлигига кўра, ишсизларнинг асосий қисми Жалолобод вилоятида.

Расмий равишда ишсиз сифатида рўйхатдан ўтганлар:

Жалолобод вилоятида – 24 минг киши ёки 6,3%;

Боткен вилояти – 10,8 минг киши ёки 5,5%;

Ўш вилоятида – 20,4 минг киши ёки 3,4%.

Ишсизлик даражаси паст бўлган ҳудудлар:

Бишкек шаҳрида – 5,5 минг киши ёки 1,1%;

Чуй вилоятида – 4,5 минг киши ёки 1,2%.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ