Дезинфекция қилиш ишларини юргизиш мақсадида Оқ уй иморати 2 кунга ёпилди. Бу ҳақда Бишкек шаҳар санэпид назорат маркази бугун, 27-июнда маълум қилди. Оқ уйда Президент аппарати ва Олий Кенгаш жойлашган. Президентнинг аппаратидан жами 17 кишидан тожливирус касаллиги қайд қилинган. Улар орасидан Аппарат раҳбари Дўсали Эсеналиев ва ташқи сиёсат бўлимининг бошлиғи Данияр Сидиқов бор. Олий Кенгашдаги 4 депутатдан ва аппаратнинг 4…
Батафсил...Bo'lim: COVID-19: «Қийма» лойиҳаси
Бишкек–Ўш йўлидаги автоҳалокат натижасида 5 киши вафот этди
Бугун, 27-июнда тонги соат 6:00 атрофида Жайил тумани Сосновка овулига кираверишдаги йўлда автоҳалокат қайд қилиниб, бир вақтнинг ўзида 5 киши вафот этди. Бу ҳақда воқеа гувоҳларига таянган ҳолда Turmush нашри маълум қилмоқда. Маълум бўлишича, «Лексус» автоуловининг ҳайдовчиси бошқаруни йўқотиб, қарши томонга чиқиб кетган вақтида «Фура» билан тўқнашган. Чуй вилояти йўл ҳаракатини назорат қилиш хизмати автоҳалокат содир бўлганини тасдиқлаб, тегишли иш…
Батафсил...Қирғизистонда таъқиқланган экстремистик материаллар (рўйхат)
Қирғизистонда суд томонидан экстремистик деб ҳисобланиб, таъқиқланган маълумот, видео тасма, сурат ва бошқа материалларнинг рўйхати аниқланди. Бу ҳақда «Экстремистик ҳаракатларга қаршилик кўрсатиш тўғрисидаги» қонунда баён қилинади. Рўйхат Адлия вазирлигининг сайтида эълон қилинди: 1. 10 жилдлик «Айкөл Манас» китоби, муаллифи Муса қизи Бубу Мариям; 2. 2 жилдлик «Сабил жана Субул» китоби; 3. «Я — гей и мусульманин», «Мен гей жана мусульман»,…
Батафсил...Қорасув шаҳрининг мэри 1-июлда сайланади
Қирғизистон Республикасининг 4 аҳоли пунктида маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг раҳбарлари сайланади. Шу кунгача сайлов мамлакатдаги вазият сабабли тўхтатилганини МСК раисасининг ўринбосари Абдижапар Бекматов «Биринчи радионинг» эфирида маълум қилди. Сайлов бўлиб ўтадиган ҳудудлар: – Иссиқкўл вилояти Туп тумани Орол овул ҳукуматининг раҳбарини сайлаш 30-июнда (аввал 24-мартга белгиланган); – Ўш вилояти Қорасув шаҳри мэрини сайлаш 1-июлда (аввал 24-мартга белгиланган); – Норин…
Батафсил...Жалолободда тиламчиларга уйини ижарага берган одамлар жаримага тортилди
Санитар қоидаларга амал қилмай, тиламчиларга уйини ижарага берган уй эгаларига жарима солинди. Бу ҳақда Жалолобод ВИИБнинг матбуот хизмати маълум қилди. Жалолобод ШИИБси томонидан тожливирус касаллигининг ёйилишини олдини олиш йўналиши бўйича жамоат жойларда тиламчилик билан шуғулланган фуқароларга рейд ўтказилиб, уларнинг яшаган жойлари текширилди. Рейд давомида 12 фуқаро болалари билан ташқаридан келиб, тиламчилик қилиши маълум бўлди. Уларнинг шахси аниқланиб, Ўш вилоятининг Қорасув…
Батафсил...Қозоғистон 11 мамлакат билан авиарейсларни тиклайди. Қирғизистон 2-тоифада
Қозоғистон яна бир қанча ҳорижий давлатлар билан авиарейсларни тиклайди. Расмий маълумотга кўра, халқаро парвозларни тикланишида 1-2 тоифадаги мамлакатларнинг рўйхати кенгайтирилди. 1-тоифадаги мамлакатларга Венгрия, Ҳиндистон, Германия, Чехия ва Малайзия кирди. Бу рўйхатда аввал Хитой, Корея, Грузия, Япония ва Тайланд бор эди. Бу мамлакатлардан Қозоғистонга сафар қилувчи фуқароларга чекловлар йўқ. Шунингдек 2-тоифадаги Туркиянинг сафига Миср, Украина, Польша, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон қўшилди. Бу…
Батафсил...Ҳозирча ФҲ жорий қилинмайди
Ҳукумат ҳозирча фавқулотда ҳолат тартибини жорий қилмайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, кечаги мажлисда Республика штаби эпидиомологиявий ҳолатни кўриб чиқди. «Фавқулотда ҳолат тартибини киргизишнинг зарурати йўқ деган қарор қабул қилинди. Аммо, корхона ташкилотларнинг ҳодимларини уйда ишлаш тартибига ўтказиш таклиф қилинди. Шунингдек, санитар нормаларни сақлаш бўйича ахборотни етказиш ишларини кучайтириш топширилди», — дейди Мадамин…
Батафсил...СOVID-19: Қирғизистонда яна 250 кишидан тожливирус аниқланди
Қирғизистонда 26-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 250 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев маълум қилди. Унга кўра, Қирғизистонда тожливирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4204 нафарни ташкил қилмоқда. Сўнги сутка давомида 50 нафар бемор тузалиб шифохонадан чиққан. Соғайганларнинг умумий сони 2162 кишини ташкил қилмоқда. Янги қайд қилинганлар: Бишкек шаҳри – 105; Чуй вилояти —61; Ўш вилояти —19; Ўш…
Батафсил...Олий Кенгаш «Ахборотни манипуляция қилиш тўғрисидаги» қонун лойиҳасини қабул қилди
Бугун, 25-июнда Олий Кенгаш мажлисида «Ахборотни манипуляция қилиш тўғрисидаги» қонун лойиҳасини иккинча ва учинчи ўқувда қабул қилди. Ташаббус депутатлари Гулшат Асилбаева («Ўнугу-Прогресс») ва Айнура Ўсмўнова (ҚСДП). 79 депутат қонун лоҳиҳасини қабул қилишга розилигини берган, 10 депутат қарши овоз берди. Парламент матбуот хизматининг маълумоти бўйича, қонун лойиҳаси фуқароларнинг, мансабдор шахсларнинг, давлат ҳуқуқлари ва эркинликларининг, уларни интернет оламида тарқалаётган ёлғон ёки аниқ…
Батафсил...Қирғизистон Ўзбекистон чегарачиларига эътироз билдирди
Қадамжой тумани Чечме қишлоғида 24 июнь куни Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара хизматлари вакиллари учрашди. Бу ҳақда Қирғизистон Чегара хизмати маълум қилди. Хабарда айтилишича, Ўзбекистон чегарачиларининг Сўх тумани Чашма қишлоғидаги булоқ олдида топографик ишларни олиб боргани учрашувга сабаб бўлган. Қирғизистон томони чегара ҳудудининг мазкур қисмида ҳар қандай тадбирлар ўзаро келишилган ҳолда олиб борилиши лозимлиги тўғрисида Ўзбекистон томонига эътироз билдирган. “Ўзбекистон томони…
Батафсил...Ўшда ёш болаларнинг ўпкасидан игна билан ҳуштак жарроҳлик амалиётисиз олинди
Ўш вилоятида 12 ёшлик қизнинг ўпкасидан игна, 11 ёшдаги боланинг ўпкасидан ҳуштак жарроҳлик амалиётисиз олинди. Бу ҳақда Ўш вилоятлараро бирлашган клиник болалар шифохонасидан маълум қилишди. Игна билан ҳуштакни ушбу шифохонанинг хирурги, бронхоскопист Элмурад Эрқулов бронхоскопия ускунаси ёрдамида олиб чиққан. Ўзган туманининг 12 ёшдаги турғуни рўмолга санчувчи игнани оғзига солиб ўйнаётганида бўғзидан ўтиб, игна ўпкага кириб кетган. Игнанинг узунлиги – 35…
Батафсил...Келаси хафтадан бошлаб тамаддихоналар фаолиятига чекловлар киргизилиши мумкин
25-июнда ҳукуматнинг брифинги чоғида Бишкек шаҳридаги эпидемиологиявий вазият бўйича мэрия аппаратининг раҳбари Балбақ Тулўбаев маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, берилган алгоритм асосида тамаддихоналарнинг ишига келаси хафтадан бошлаб чекловлар киргизилиши мумкин. «Биз марказий штабга тамаддихоналарнинг фаолияти бўйича бир қатор таклифлар киргиздик. Агар бозорлардан ташқари, тамаддихоналар, тўйхоналар, ошхоналар, умумий овқатланиш жойлари биз берган алгоритм асосида иш олиб бормас экан, элликдан зиёд мижозни қабул…
Батафсил...Оқ уй олдида митинг бўлмоқда
Бишкекда Олий Кенгаш биноси олдида ахборотни манипуляция қилиш ҳақидаги қонунга қарши митинг бўлиб ўтмоқда. Эслатиб ўтамиз, депутатлар бугун шов-шувга сабаб бўлган ушбу қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқувда кўриб чиқишади. Митинг иштирокчилари қонунга киргизилган ўзгаришларни бекор қилишни талаб қилишмоқда. Уларнинг айтишича, бу қонун сўз эркинлигини йўқ қилишлик бўлиб ҳисобланади. «Бир дунё Қирғизистон» ташкилотининг раҳбари Тўлеқан Исмаилованинг айтишича, қирғизларнинг қадимдги «бош…
Батафсил...Бугун, Қирғизистонда Фавқулотда ҳолат тартиби жорий қилиниши мумкин
Эпидемиологиявий ҳолат кучайиб бораётгани сабабли қайта фавқулотда ҳолат тартибини жорий қилиниши масаласи бугун кўриб чиқилади. Республика штабида бу масала муҳокамага қўйилиши ҳақида соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев бугун, 25-июндаги брифингда маълум қилди. «Бугун республика штабида яна муҳокама қиламиз. Кўриб турибсизлар, энг оғир вазиятда Бишкек шаҳри, Чуй вилояти, Ўш шаҳри, кейин Ўш вилояти бўлмоқда. Шунинг учун ҳолатни бир томонлама кўрмай,…
Батафсил...24 мамлакат билан почта алоқалари тикланди
Бугун, 24-июндан бошлаб «Қирғиз почтаси» давлат ишхонаси 24 мамлакат билан ҳамкорликни тиклади. Давлат рўйхатга олиш хизмати ушбу мамлакатларнинг рўйхатини эълон қилди. № Мамлакат номи № Мамлакат номи 1 Австрия Республикаси 13 Нидерланд 2 Озарбайжон Республикаси 14 Болгария Республикаси 3 Буюк Британия 15 Молдова Республикаси 4 Венгер Халқ Республикаси 16 Польша Республикаси 5 Грузия 17 Ўзбекистон Республикаси 6 Италия Республикаси 18…
Батафсил...Бишкекда кунига 50 мингдан ортиқ юзқоп чиқарувчи корхона очилди
“Бишкек эркин иқтисодий ҳудудида” бир марталик юзқоп ишлаб чиқарувчи цех очилди. Корхонани очилиш маросимида бош вазир ўринбосари Аида Исмаилова иштирок этганини ҳукуматнинг матбуот хизмати маълум қилди. Корхона 160 минг АҚШ долларига баҳоланган ускуналар билан таъминланган. Ишлаб чиқаришнинг кўлами таҳминан кунига 50-60 минг дона юзқоп чиқаради. Юзқоплар FRR1 тури бўйича EN149:2001 оврупа талабларига жавоб беради. Юзқоп чиқаришда деярли барча жараён автоматлаштирилган.…
Батафсил...Бу йил Қозоғистонда ун ишлаб чиқариш кўлами 18 фоизга камайган
Қозоғистонда ун ишлаб чиқариш кўлами 18 фоизга камайган. Бу ҳақда «Акчабар» молиявий портали хабар берди. Маълум бўлишича, Сўнгги беш ой ичида Қозоғистон 1,28 миллион тонна ун ишлаб чиқарган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,5 фоизга камдир. Умуман олганда, ўтган йилга нисбатан ун ишлаб чиқариш 18 фоизга камайди. Хусусан, Қўстанай вилоятида 425 минг тонна (2019 йилга нисбатан 0,6% кам), Чимкентда…
Батафсил...Сулукта шаҳридаги кўмир конида 4 инсон газ исидан заҳарланиб вафот этди
Кеча, 23-июнь куни Сулукта шаҳридаги кўмир конида 4 нафар инсон газга заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда ФВВдан хабар қилишди. Маълумотда ёзилишича, фалокат ишхоналарнинг биринчи конида содир бўлган. Фалокат оқибатида 3 эркак ва 1 аёл газ ҳидидан заҳарланиб вафот этишган. Конга ФВВнинг қутқарув гуруҳи жалб қилиниб, вафот этган инсонлар жасадларини кондан чиқариб, Сулукта шаҳар шифохонасидаги ўликхонага етказишган. Вафот этганлар: – 1947-йилда…
Батафсил...Қирғизистонда бир кунда 207 кишида тожливирус аниқланди
Қирғизистонда 24-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 207 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев маълум қилди. Унга кўра, Қирғизистонда тожливирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3726 нафарни ташкил қилмоқда. Сўнги сутка давомида 28 нафар бемор тузалиб шифохонадан чиққан. Янги қайд қилинганлар: Бишкек шаҳри – 92; Чуй вилояти — 35; Ўш вилояти — 28; Ўш шаҳри – 43; Жалолобод вилояти — 1; Талас вилояти…
Батафсил...Ўш шаҳрининг мунтазам режасини ишлаб чиқишга 17 млн сомдан ошиқ пул сарфланади
Жорий йилнинг сўнги Ўш шаҳрининг мунтазам режаси тасдиқланади. Бу ҳақда Ўш ҳудудий шаҳар қурилиши ва архитектура бошқармалиги раҳбарини ўринбосари Рисбек Тўқўев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, 18-июнь куни ишчи комиссиянинг 16-йиғини бўлиб ўтиб, мунтазам режа муҳокама қилинган. «Ишчи комиссиянинг таркибида шаҳар кенгашининг депутатлари, ҳудудий кенгашларнинг раислари, ноҳукумат ташкилотларнинг вакиллари бор. Улар ўз таклифларини беришди. Бугунги кунда давлат лойиҳалаш институтига мэриядан…
Батафсил...