Жалолободда тиламчиларга уйини ижарага берган одамлар жаримага тортилди

Санитар қоидаларга амал қилмай, тиламчиларга уйини ижарага берган уй эгаларига жарима солинди. Бу ҳақда Жалолобод ВИИБнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Жалолобод ШИИБси томонидан тожливирус касаллигининг ёйилишини олдини олиш йўналиши бўйича жамоат жойларда тиламчилик билан шуғулланган фуқароларга рейд ўтказилиб, уларнинг яшаган жойлари текширилди. Рейд давомида 12 фуқаро болалари билан ташқаридан келиб, тиламчилик қилиши маълум бўлди. Уларнинг шахси аниқланиб, Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрига қарашли ИИБ ҳодимларининг кузатувида санитар нормалар ва  шахсий гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда етказилган.

Шунингдек ҳозирги вазиятни инобатга олмай фуқароларни жамланишига имконият яратганлиги учун, ижарага берилган уйнинг санитар ҳолати тегишли талабларга жавоб бермагани учун уй эгаларига жарима солинди. Аниқроғи, икки фуқарога солиқ хизмати томонидан жаримага тортилди.


Санитар-эпидемиология хизмати ҳам ушбу ҳолатни кўриб чиқмоқчи бўлишган. Рейд тегишли тармоқларнинг вакиллари билан биргаликда ўтказилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ