Қозоғистон 11 мамлакат билан авиарейсларни тиклайди. Қирғизистон 2-тоифада

Қозоғистон яна бир қанча ҳорижий давлатлар билан авиарейсларни тиклайди. Расмий маълумотга кўра, халқаро парвозларни тикланишида 1-2 тоифадаги мамлакатларнинг рўйхати кенгайтирилди.

1-тоифадаги мамлакатларга Венгрия, Ҳиндистон, Германия, Чехия ва Малайзия кирди. Бу рўйхатда аввал Хитой, Корея, Грузия, Япония ва Тайланд бор эди. Бу мамлакатлардан Қозоғистонга сафар қилувчи фуқароларга чекловлар йўқ.

Шунингдек 2-тоифадаги Туркиянинг сафига Миср, Украина, Польша, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон қўшилди. Бу мамлакатлардан Қозоғистонга йўл олган фуқаролардан тожливирус учун текширилгани тўғрисидаги тасдиқловчи маълумотнома талаб қилинади. Агарда маълумотномаси йўқ бўлса 48 соат оралиғида ПЧР-анализ топшириши зарур ёки 14 кунлик уй карантинида бўлишга мажбур бўлади. Шунингдек  керакли маълумотномалар чегардан ўтгандан кейин 5 сутка вақт ичида яроқли бўлади.

3-тоифадаги мамлакатларга ҳозирча авиарейсларга руҳсат берилмади. Чартер рейси ёки эвакуация учоғи билан Қозоғистонга юборилган фуқаролар тегишли текширувлардан ўтади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ