Ҳозирча ФҲ жорий қилинмайди

Ҳукумат ҳозирча фавқулотда ҳолат тартибини жорий қилмайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, кечаги мажлисда Республика штаби  эпидиомологиявий ҳолатни кўриб чиқди.

«Фавқулотда ҳолат тартибини киргизишнинг зарурати йўқ деган қарор қабул қилинди. Аммо, корхона ташкилотларнинг ҳодимларини уйда ишлаш тартибига ўтказиш таклиф қилинди. Шунингдек, санитар нормаларни сақлаш бўйича ахборотни етказиш ишларини кучайтириш топширилди», — дейди Мадамин Қаратаев.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз бўйлаб вирус юқтурганлар сони 4 минг 202 нафарга етди. Уларнинг кўпчилиги Бишкек ва Ўш шаҳарларида қайд қилинган.

Бишкек мэрияси тожливирус инфекцияси ёйилишда давом этса, Республика штабига шаҳарни 15-20 кунга ёпиш таклиф қилиниши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ