Бишкек–Ўш йўлидаги автоҳалокат натижасида 5 киши вафот этди

Бугун, 27-июнда тонги соат 6:00 атрофида Жайил тумани Сосновка овулига кираверишдаги йўлда автоҳалокат қайд қилиниб, бир вақтнинг ўзида 5 киши вафот этди. Бу ҳақда  воқеа гувоҳларига таянган ҳолда Turmush нашри маълум қилмоқда.

Маълум бўлишича, «Лексус» автоуловининг ҳайдовчиси бошқаруни йўқотиб, қарши томонга чиқиб кетган вақтида «Фура» билан тўқнашган.

Чуй вилояти йўл ҳаракатини назорат қилиш хизмати автоҳалокат содир бўлганини тасдиқлаб, тегишли иш ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Шунингдек, ФВВнинг маълумотига кўра, фалокат Бишкек–Ўш йўлининг  69-километрида (Бекитай овули) содир бўлган. Йўлда «Лексус RX350» русумидаги автомашина билан юк ташувчи «МАН» автомашинаси тўқнашган. Фалокат натижасида 5 киши (3 аёл, 1 эркак ва 1 ёш бола) вафот этиб, кичкинтой 1 қиз  жабрланган (шахси тасдиқланмоқда). Воқеа содир бўлган жойга ФВВнинг 4 нафар қутқарувчиси жалб қилиниб, вафот этганларнинг жасадини машинадан чиқариб, ИИВнинг ҳодимларига ўтказиб беришди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ