СOVID-19: Қирғизистонда яна 250 кишидан тожливирус аниқланди

Қирғизистонда 26-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 250 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев маълум қилди.

Унга кўра, Қирғизистонда тожливирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4204 нафарни ташкил қилмоқда. Сўнги сутка давомида 50 нафар бемор тузалиб шифохонадан чиққан. Соғайганларнинг умумий сони 2162 кишини ташкил қилмоқда.

Янги қайд қилинганлар:

Бишкек шаҳри –  105;

Чуй вилояти —61;

Ўш вилояти —19;

Ўш шаҳри –  47;

Жалолобод вилояти — 12;

Талас вилояти — 1;

Норин вилояти — 1;

Иссиқкўл вилояти — 2;

Боткен вилояти — 2;

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ