Қирғизистон Республикасининг 4 аҳоли пунктида маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг раҳбарлари сайланади. Шу кунгача сайлов мамлакатдаги вазият сабабли тўхтатилганини МСК раисасининг ўринбосари Абдижапар Бекматов «Биринчи радионинг» эфирида маълум қилди.
Сайлов бўлиб ўтадиган ҳудудлар:
– Иссиқкўл вилояти Туп тумани Орол овул ҳукуматининг раҳбарини сайлаш 30-июнда (аввал 24-мартга белгиланган);
– Ўш вилояти Қорасув шаҳри мэрини сайлаш 1-июлда (аввал 24-мартга белгиланган);
– Норин вилояти Қўчқор тумани Қўш-Дўбў овул ҳукуматининг раҳбарини сайлаш 13-июлда (аввал 6-апрелга белгиланган);
– Чуй вилояти Исиқ-Ота тумани Логвиненко овул ҳукуматининг раҳбарини сайлаш 15-июлда (аввал 8-апрелга белгиланган) бўлиб ўтади.