Дори-дармон нархини назорат қилиш вазифаси топширилди

Қирғизистонда дори-дармон нархларини назорат қилиш вазифаси топширилди. Бу ҳақда бош вазир Қубатбек Бўрўнов республика тезкор штабининг 1-июлдаги мажлисида маълум қилди.  «Бугуннинг долзарб муаммоларидан бири – бу дори-дармонларнинг нархлари. Кўплаб дорихоналар юқори талабдаги дори воситаларини нархларини кескин турда ошириб юборишди.  Бунга йўл қўйилмаслиги зарур. Баҳони асоссиз кўтарганларнинг барчаси қонун доирасида жазоланади. Ҳозир халқнинг бошига тушган қийинчиликдан фойдаланишни кўзламай, ёрдам берадиган вақт»,…

Батафсил...

Ўш шаҳар мэри Таалайбек Сарибашовнинг оғаси вафот этди. 2 ой аввал опаси вафот этган эди

Ўш шаҳрининг мэри Таалайбек Сарибашовнинг  акаси вафот этди. Бу ҳақда Ўш шаҳар мэриясининг матбуот хизмати раҳбари Азамат Абсаттаров маълум қилди. Марҳум Сарибашов Қамбараали Насирбекович 62 ёшида вафот этди. Камбараали Сарибашов Иқтисод вазирлигининг Ўш вилоятидаги бўлимида фаолият олиб борар эди. Ушбу вазирликнинг Ўш вилоятидаги вакили Тинисбек Турдубековнинг айтишича, Қ.Сарибашов 1 ой аввал меҳнат таътилига чиққан эди. «Нима сабабдан вафот этгани бўйича…

Батафсил...

Бишкекда бир қатор чекловлар жорий қилинди

Қирғизистон пойтахти Бишкекда янги иш тартиби жорий қилинмоқда. Бу ҳақда 1 июль куни Бишкек мэри Азиз Сурақматов маълум қилди. Унга кўра, троллейбуслар, автобуслар, йўналишли таксилар бегим кунлари соат 07:00 дан 10:00 гача ҳамда соат 17:00 дан 21:00 гача ишлайди. Шанба ва якшанба кунлари эса жамоат транспорти қатнамайди. Кафе, ресторан ва умумий овқатланиш шохобчалари соат 08:00 дан 20:00 гача, супермаркетлар соат 07:00…

Батафсил...

Қозоғистонлик Ислом уламоси Абдуғаппар Сманов вафот этди

Бугун, 1-июлда Қозоғистонлик Ислом дини олими Абдуғаппар ҳожи  Сманов 50 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг яқинлари маълум қилишган. Марҳум бугун, 1-июлда кечки соат 19:00да Сариағаш туманида дафн қилинади. Диний уламо Чубак ҳожи Жалилов ҳам расмий саҳифасида олимнинг вафот этгани ҳақида баёнот ёзди. -Марказий Осиёга танилган буюк олим Абдуғаппар ҳожи Смановнинг вафот этганини қайғу билан қабул қилдим. Абдуғаппар биродаримиз олимларнинг арслони эди.…

Батафсил...

Қорасувнинг янги мэри сайланди

Қорасув шаҳрининг мэри бўлиб 58 ёшдаги Адил Лолобаев сайланди. Бу ҳақда Қорасув туман ҳудудий сайлов қўмитаси маълум қилди. Сайловда Қорасув шаҳар кенгашидаги 31 депутат орасидан 30 нафари қатнашган. Натижада ягона номзод Адил Лолобаев 30 нафар депутатнинг овозини олишга эришди. Марказий сайлов қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Лолабаев Адил Манасович Қорасув шаҳар кенгашидаги  «ҚСДП» фракцияси томонидан кўрсатилган. Қорасув шаҳри мэрини сайлаш…

Батафсил...

Новқатда кўчма бозор ташкил қилганлар жазоланмоқда

15-июндан бошлаб Новқат шаҳрининг марказий бозори ҳудудида кўчма бозор ташкил қилганларга жарима солинмоқда. Бу ҳақда Новқат шаҳар  мэри ўринбосари Данияр Тажибаев маълум қилди. Унга кўра, кўчаларда ноқонуний савдо ташкил қилганларга, аниқроғи кўрсатилмаган жойларда рухсатсиз савдо қилган одамларга 3000 сом жарима солинмоқда. «Автомобил тирбандлигини озайтириш учун бетон тўсмаларни ўрнатганмиз. Тўсманинг икки томони автомобил ўтиши учун мослаштирилган. Савдогарлар эса ноқонуний равишда ўша…

Батафсил...

Ёқилғининг улгуржи ва чакана нархлари ўртасидаги фарқ. Жадвал

Қирғизистонда ёқилғи нархини пасайтириш масаласи парламентда бир неча бор кўтарилган, аммо ҳеч қандай натижа бермади. Нархлар ўзгармаганлиги сабабли, одамлар якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан белгиланган нархларда сотиб олишга мажбур. Ушбу масала Олий Кенгашда ҳам муҳокама қилинди, унда депутатлар Монополияни тартибга солиш давлат агентлигини танқид қилдилар. Ҳозирги вақтда ёқилғининг улгуржи ва чакана нархлари нархи 14 сўмни ташкил этади, шунинг учун жамиятда турли…

Батафсил...

Жээнбеков: Ҳозирча вазиятни куч билан назорат қилишга бормаймиз

Президент 30 июнь куни Олий Кенгашда ҳукумат аъзолари қасамёд қилгандан кейин мурожаат қилди. Давлат раҳбари эпидемиологик вазиятга ҳақида гапирар экан, «вазиятни чекловлар орқали бошқариш ҳали ҳам мумкин» деб, қайта карантин қилиб вазиятни куч билан назорат қилишнинг ҳожати йўқлигини таъкидлади. Шу билан бирга, президент фавқулодда ҳолат тартиби ва карантин чекловлари олинганидан сўнг касаллик кучайганлигини, унга масъулият билан эътибор берилмаётгани билан боғлайди:…

Батафсил...

Маданият-Жалолобод йўлини асфальт қилиш ишлари бошланди

Жалолобод вилояти ҳудудидаги «Бишкек-Ўш» автойўлининг  «Маданият-Жалолобод» қисмини таъмирлаш бўйича лойиҳанинг доирасида асфальтлаш ишлари бошланди. Бу ҳақда ҳукуматнинг Жалолобод вилоятидаги ваколатхонасидан маълум қилишди. Маълум бўлишича, тадбирда ҳукуматнинг Жалолободдаги ваколатли вакилининг биринчи ўринбосари Мамасали Ақматов бошлаган раҳбарлар иштирок этди. Йўлни қуришга буюртмачи бўлиб, Қирғизистоннинг Транспорт ва йўллар вазирлиги, шунингдек йўлни қурувчи Озарбайжоннинг «АзВирт» компанияси ҳисобланади. Молиялаштириш томони Евросиё тарақиёти банки (ЕОБ) томонидан  таъминланади.…

Батафсил...

Ўшда ёш болали аёлнинг уйидан қурол аслаҳа ва граната топилди

26-июнь куни Ўш ВИИБнинг ноқонуний миграция ва экстремизмга қарши ҳаракати хизмати ҳодимлари томонидан ўтказилган тезкор ҳаракатлар чоғида қурол-аслаҳа, ўқ-дорилар ва граната топилди. Бу ҳақда Ўш ВИИБдан маълум қилишмоқда. Топилган қуроллар: – ТОЗ-8 русумли қурол; – РГД-5 русумли граната; – 7,62 мм калибрдаги 31 дона ўқ. Мусодара қилинган қуроллар қуйидаги шахсларга тегишли бўлган: – 2014-йилда Суриядаги қуролли можароларда иштирок этиш учун…

Батафсил...

Президент: тўйларни расмий тақиқлаш вақти келди

Оммавий маросимлар ва тўйларни расмий равишда тақиқлаш зарурати пайдо бўлди. Ушбу баёнотни президент Сўўрўнбай Жээнбеков парламентдаги мурожаатида билдирмоқда. Жээнбековнинг айтишича, ҳозирги пандемия шароитида халқ орасида тўй, оммавий одамларни тўплаган маросимларни ташкиллаштирганлар кўпайгани боис, вирус тез тарқамоқда. Шунингдек баъзи амалдорлар тўй маросимларни ўтказаётганлигини хоинлик сифатида кўриб, тиббиёт ҳодимлари фаолиятига хиёнат бўлаётганини айтди. Мана шундай оммавий тўпланганлар дастидан тожливирус ёйилаётганини қўшимча қилди.…

Батафсил...

Қирғизистонда бир йил давомида 62 ўсмир ўзини ўлдирган

Ўтган йилда, яъни 2019-йили Қирғизистонда 62 нафар ўсмир ўзини ўлдирган. Бу ҳақда ИИВнинг матбуот хизматига таяниб АКИpress агентлиги маълум қилмоқда. Улардан 33 нафари ўсмир болалар, 29 нафари ўсмир қизлар. Бишкек шаҳрида 9 ўсмир; Ўш шаҳрида 2 ўсмир; Чуй вилоятида 10 ўсмир; Иссиқкўл вилоятида 10 ўсмир; Норин вилоятида 1 ўсмир; Талас вилоятида 4 ўсмир; Ўш вилоятида 12 ўсмир; Жалолобод вилоятида 10…

Батафсил...

Эртага Ўшда 9 соатга электр ўчади

Эртага Ўш шаҳрининг айрим кўчаларида электр энергияси вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда Ўш мэриясининг жамоатчилик билан алоқа қилиш хизмати хабар қилди. 30-июнь куни тонги соат 9:00дан 18:00гача режалаштирилган таъмирлаш ишларига боғлиқ қуйидаги манзилларда чироқ вақтинча  бўлмайди: Ўш шаҳрининг Мамитов, Юнусов, Алиқулов, Бекмуратов, Базаров, Амир-Темур, Саргалчаев, Санаторная, Репина, Свердлова, Айни, Уч-Қўрғон, Куцемилова, Целинная, Олимпийская, Салиев, Кант, Кўк-Сой, Ола-Буқа, Талас, Жамбул, Баткен, Алға,…

Батафсил...

Германия Қирғизистонга 41,8 миллион евро миқдорида грант беради

Қирғизистон Республикаси ҳукумати ва Германия ҳукумати ўртасида 2019-2020 йилларга мўлжалланган молиявий ва техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси 25 июн куни Олий Кенгаш йиғилишида биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Шартномага кўра, Германия ҳукумати Қирғизистонга молиявий ва техник ҳамкорлик учун 41,8 миллион евро миқдорида грант ажратади. Бунинг 21,8 млн. евро қуйидаги техник ҳамкорлик лойиҳалари учун тақдим этилади: 1. «Перинатал…

Батафсил...

Қирғизистонда яна 20 нафар тез ёрдам бригадаси иш бошлайди

Тез тиббий ёрдам марказига 15 та тез ёрдам машинаси топширилди. Қирғизисфтон Бош вазирининг ўринбосари Алмазбек Баатирбеков тез ёрдам машиналарининг техник ҳолатини текширди, деб хабар беради ҳукумат матбуот хизмати. «Эпидемиологик вазият туфайли мобил гуруҳларнинг етишмаслиги кузатилмоқда. Интернет тармоқларида тез ёрдам машиналари кечикиб ёки умуман йўқлиги ҳақида кўплаб хабарлар тарқалмоқда. Талабларни қондириш учун тез ёрдам машиналарини кўпайтиришга қарор қилинди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги…

Батафсил...

Боткенда 20 тонна цементни ноқонуний ташиган фуқаро қўлга олинди

27-июнда Боткен вилоятида ноқонуний цемент ташиб келаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда бугун, 29-июнда Давлат чегара хизмати маълум қилди. Маълум бўлишича, чегарачилар Сура-Тош довонида, қирғизистонлик     Т.К. исмли шахс бошқарувида бўлган юк машинаси тўхтатилган. Юк машинасини текширув жараёнида 20 тоннага яқин цемент борлиги аниқланган. Тегишли ҳужжатлар тўлдирилганидан сўнг қўлга олинган шахс Божхона ҳодимларига топширилди.

Батафсил...

Март ойидан буён Қирғизистонда пневмониядан 54 одам вафот этди

Март ойидан буён Қирғизистонда 1145 кишида пневмония қайд қилинди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов бугун, 29-июндаги брифингда маълум қилди. Унга кўра, бугунги ҳолат бўйича 564 киши соғайди, ҳозирда яна 525 бемор шифохоналарда қолмоқда. Улар орасидан 408 одам Бишкек шаҳрида. Жами мамлакат бўйлаб 54 одам пневмониядан вафот этди, улардан 48 киши Бишкек шаҳрида қайд қилинган.

Батафсил...

Бишкекда “Сўз эркинлигига” бағишланган акция бўлмоқда

Бугун, 29-июнда Бишкек шаҳрида сўз эркинлигига бағишланган акция бўлиб ўтмоқда. Эркинлик хиёбонидаги М.Фрунзенинг ҳайкали олдида  «#REакция 3.0» акцияси марш билан тамомланади. Марш Оқ уйнинг ёнида тамомланиб, иштирокчилар Олий Кенгаш қабул қилган  «Ахборотни манипуляция қилиш тўғрисидаги» қонунга қарши мурожаатномани имзолашади. Ҳозирда акцияга таҳминан 100 га яқин инсон тўпланди. Модератор Эркин Нурбаев билан Урмат Жанибаев тожливирусдан сақланиш қоидаларига риоя қилиб, масофани сақлаб,…

Батафсил...

Рўза Ўтунбаеванинг онаси вафот этди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Рўза Ўтунбаеванинг онаси вафот этди. Бу ҳақда  Рўза Ўтунбаеванинг  ташаббускор жамғармаси маълум қилди. Салийқа Данияровани сўнги сафарга кузатиш маросими 30-июнда бўлиб ўтади. Марҳума Оламудун туманига қарашли Байтик овулида дафн қилинади. Салийқа Даниярова 40 йил ўқитувчи бўлиб ишлаган.

Батафсил...

Новқатдаги кўмир конида газ исидан бир киши заҳарланиб вафот этди

Ўш вилояти Новқат туманидаги овулларнинг биридаги кўмир конида бир фуқаро газ исидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги маълум қилди. Фалокат кеча, 28-июнда кечаси соат 20:35да содир бўлган. Воқеа жойига борган қутқарувчилар фуқаронинг жасадини кондан олиб чиқиб, милиция ҳодимларига ўтказиб беришган.

Батафсил...
1 … 13 14 15 16 17 … 22