Дори-дармон нархини назорат қилиш вазифаси топширилди

Қирғизистонда дори-дармон нархларини назорат қилиш вазифаси топширилди. Бу ҳақда бош вазир Қубатбек Бўрўнов республика тезкор штабининг 1-июлдаги мажлисида маълум қилди.

 «Бугуннинг долзарб муаммоларидан бири – бу дори-дармонларнинг нархлари. Кўплаб дорихоналар юқори талабдаги дори воситаларини нархларини кескин турда ошириб юборишди.  Бунга йўл қўйилмаслиги зарур. Баҳони асоссиз кўтарганларнинг барчаси қонун доирасида жазоланади. Ҳозир халқнинг бошига тушган қийинчиликдан фойдаланишни кўзламай, ёрдам берадиган вақт», – деб такидлаб, тегишли давлат органларига фармацевтика бозоридаги ҳолатни назорат қилишни топширди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ